Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 24.07.2010 й. 25/3-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.09.2010 й. 1948-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.09.2010 й.

N 1948-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.07.2010 й.

N 25/3


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 2 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7, 17 ва 51-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида"ги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                   Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мижозлар томонидан банк ҳисобварақлари очилаётганда, банк ҳисобварағи шартномаси (жисмоний шахсларнинг омонати бўйича банк омонати шартномаси) тузилади.

Банк ҳисобварағи шартномаси (жисмоний шахсларнинг омонати бўйича банк омонати шартномаси) бўйича юзага келадиган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади".


2. 11-банднинг сўнгги жумласи чиқариб ташлансин.


3. 25-банднинг в) кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. 50-банддаги "божхона" деган сўз "божхона (чет эл валютасида ҳисобварақ очилган бўлса)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 38-сон, 337-модда.