Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2002 й. ПФ-3092-сон "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масълиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
27.06.2002 й.
N ПФ-3092
"ПУЛ МАССАСИ ЎСИШИНИ ЧЕКЛАШ ВА МОЛИЯ
ИНТИЗОМИГА РИОЯ ЭТИШ МАСЪЛИЯТИНИ
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
2002 ЙИЛ 30 МАРТДАГИ ПФ-3047-СОН ФАРМОНИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Банк фаолиятини бошкариш механизмини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек Халқаро валюта жамғармаси билан эришилган аҳдлашувларга мувофиқ:
1. "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон Фармони 7-бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов