Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.05.1998 й. 234-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларидан компьютерлар ва уларнинг жиҳозларининг Халқ банкига ўтказилиши тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.05.1998 й.

N 234




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ВА ТИЖОРАТ

БАНКЛАРИДАН КОМПЬЮТЕРЛАР

ВА УЛАРНИНГ ЖИҲОЗЛАРИНИНГ

ХАЛҚ БАНКИГА ЎТКАЗИЛИШИ

ТЎҒРИСИДА


Халқ банки бўлимларини кўп тармоқли банкка айлантириш, жойларда аҳолига қулай банк хизмати турларини кўпайтириш ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари ўз эҳтиёжларидан ортиқча бўлган компьютерлари ва уларнинг жиҳозларини ўз балансларидан Халқ банки балансига бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари компьютерлари ва уларнинг жиҳозларини ўз балансларидан Халқ банки балансига бир ой муддатда белгиланган тартибда иловадаги рўйхат бўйича бепул ўтказишни таъминласинлар.


3. Тижорат банкларининг бепул берилган компьютерлари ва уларнинг жиҳозларининг баланси қолдиқ қийматини ўз харажатлари ҳисобидан қоплашга рухсат берилсин ва бу харажат солиқ тўланадиган базани аниқлашда ҳисобга олинсин.


4. Бепул олинган компьютерлар ва уларнинг жиҳозларининг қиймати Халқ банкида солиқ объекти бўлиб ҳисобланмасин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                    Ў. Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 28 майдаги

234-сон қарорига

ИЛОВА



Банклар томонидан Халқ банкига бериладиган

компьютерлар ва бошқа жиҳозлар

РЎЙХАТИ

     


Мар

казий

банк


Ўзмил

лий

банк


Пахта

банк


Ўзса

ноат

қури

лиш

банк


Ўзтад

бир

кор

банк


Ўзсав

догар

банк

Ғалла

банк


Турон

банк


Жами

Тизимли блоклар

шу жумладан:


105

48

25

101

59

2

3

17

360

РС 286


49

48

15

101

4

-

1

13

231

РС 386


46

-

10

-

55

-

2

4

117

РС 486

SХ-25/4


10

-

-

-

-

2

-

-

12

Монитор


105

48

25

101

59

2

3

17

360

Клавиатура


105

48

25

101

59

2

3

17

360

МОUSE


38

-

-

-

-

2

-

-

40

Принтер


105

21

25

84

59

2

3

15

314