Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 15.05.2012 й. 2364-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 24.03.2012 й. 10/1-сонли қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 15 майда 2364-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2012 йил 24 мартдаги

10/1-сонли қарорига

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан

банк кафолатларини бериш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


банк кафолати - банк (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг буюртмасига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга берадиган ёзма мажбурият (кейинги ўринларда кафолат деб юритилади);


кафил - ўз мижози (принципал)нинг ёзма аризасига кўра, принципал бенефициар олдидаги мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, кафолатга мувофиқ ушбу мажбуриятларнинг бажарилишини ўз зиммасига олувчи банк;


принципал - банкка ўзининг учинчи шахс (бенефициар) олдидаги мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида кафолат бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган шахс;


бенефициар - принципалнинг мажбурияти бўйича кафолатни қабул қилувчи кредитор.


2. Кафолат принципалнинг бенефициар олдидаги ўз мажбуриятининг (асосий мажбуриятининг) лозим даражада бажарилишини таъминлайди.


3. Ўзбекистон Республикасининг банкларга оид қонун ҳужжатларига, шу жумладан, Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрларга риоя этмаётган ҳамда кредит портфелида 6 фоиз ва ундан юқори миқдордаги тўлов муддати ўтган ёки муаммоли активлари мавжуд бўлган тижорат банклари томонидан кафолат бериш тақиқланади.

5. Кафолат олиш учун принципал қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

зарар кўриб ишламаётган бўлиши ҳамда ноликвид балансга эга бўлмаслиги;

муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарзларининг мавжуд бўлмаслиги;

молиявий йил натижалари бўйича ижобий аудиторлик хулосасига эга бўлиши;

ижобий кредит тарихига эга бўлиши.


6. Кафолат берилгандан кейин принципал томонидан мазкур Низомнинг 5-банди иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошиларида белгиланган талаблар бузилган тақдирда кафолат чақириб олиниши мумкин.


7. Кафолат бериш масаласи банк (филиал)нинг кредит қўмитаси томонидан банк кредит сиёсатида кўрсатилган кафолат беришнинг лимитлари доирасида кўриб чиқилади.

Берилган кафолатларнинг ҳисоби Бош банкда юритилади ва унинг тўғри юритилиши банк бошқаруви раиси зиммасига юклатилади.

7-1. Банк томонидан кафолат бериш қатъий ҳисобда турувчи бланкда расмийлаштирилади. Кафолат бланклари ҳисоби алоҳида дафтарда қайд этиб борилади. Кафолат бланклари шакли банкнинг ички тартибларида ягона шаклда белгиланади.

Кафолат бланклари Бош банк ва "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида ягона шаклдаги махсус ҳимоя белгилари билан таъминланган қоғозда тайёрланиб, Бош банк томонидан банкнинг барча филиалларига етказилади.


II БОБ. КАФОЛАТ ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН

ҲУЖЖАТЛАР ҲАМДА КАФОЛАТ БЕРИШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


8. Кафолат олиш учун принципал томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

кафолат буюртмаси;

кафолатдан фойдаланишнинг бутун даврини ўз ичига олган пул оқими таҳлили кўрсатилган бизнес-режа;

тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-шакл), молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл), шунингдек 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари;

охирги уч молиявий йил натижалари бўйича аудиторлик хулосаси.


9. Принципал тақдим этилган кафолат бўйича мажбуриятни ўз вақтида бажаришнинг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этиши лозим:

ликвидли мол-мулк ёки қимматли қоғозлар, пул маблағлари гарови;

принципалнинг кафолат бўйича мажбуриятни бажармаслик хатарининг суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.


10. Принципалнинг буюртмасига асосан банк томонидан кафолат бериш ёки кафолат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати буюртма барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда банкка келиб тушган кундан бошлаб йигирма банк кунидан ошмаслиги лозим.

Қабул қилинган қарор натижалари тўғрисидаги хабарнома уч банк кунидан кечиктирмай принципалга юборилади. Кафолат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, хабарномада рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилиши лозим.


11. Кафолат бериш тўғрисида қарор қабул қилингач, кафил ва принципал ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кафиллик шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилади.


12. Шартномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

шартнома тузилган сана ва жой;

шартнома предмети;

шартнома баҳоси;

шартноманинг бажарилиш муддатлари;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

кафил мажбуриятларининг чегаралари;

кафилнинг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби;

кафолатни чақириб олиш асослари;

шартноманинг бекор бўлиши;

шартнома бўйича жавобгарлик;

томонларнинг юридик манзили ва бошқа реквизитлари.


13. Кафолат бўйича бенефициарга тегишли бўлган кафилга талаб қўйиш ҳуқуқи, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бошқа шахсга ўтказилиши мумкин эмас.


14. Шартнома банк (филиал) кредит қўмитасининг баённомасига асосан расмийлаштирилади ва у имзоланган кундан бошлаб кучга киради.


IV БОБ. БЕРИЛГАН КАФОЛАТЛАР

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


24. Берилган кафолатлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) мувофиқ, "90993 - Кафолат ва кафилликлар" ҳисобварағида юритилади. Ушбу ҳисобварақ ҳар бир мижознинг уникал коди билан очилади.

25. Кафолат таъминоти сифатида кафил томонидан қабул қилинган таъминот ҳисоби "94500 - Гаров сифатида таъминланган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар)" ҳисобварағида юритилади.

Кафолат суммаси "90993 - Кафолат ва кафилликлар" ҳисобварағига кирим қилинади ва кафолат суммаси ушбу ҳисобварақда тўлиқ қоплаб берилгунга қадар сақланади. Бунда хорижий ва халқаро ташкилотларнинг кредит линиялари ва қарзларини жалб қилиш билан боғлиқ банк кафолатлари суммаси мижозлар томонидан графикка асосан ёки муддатидан олдин қайтарилганда "90993 - Кафолат ва кафилликлар" ҳисобварағининг қолдиғи мос равишда камайтириб борилади.

26. Мазкур Низомнинг 34-бандида назарда тутилган ҳолатлардан бири юз берган тақдирда, кафолат суммаси банк фармойишига асосан "90993 - Кафолат ва кафилликлар" ҳисобварағидан чиқарилади.


27. Эҳтимолий йўқотишларга қарши захира шакллантириш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:

Дт 56895 - Бошқа активлар - кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш;

Кт 29806 - Тўлаш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар.


28. Берилган кафолат суммаси бенифициарга қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали тўлаб берилади:

Дт 19997 - Бошқа активлар;

Кт Бенифициар талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи.


29. Банк томонидан шакллантирилган захира ҳисобидан тўлаб берилган кафолат суммаси "19999 - Бошқа активлар - кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказиб берилади:

Дт 29806 - Тўлаш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар;

Кт 19999 - Бошқа активлар - кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив).


30. Банк томонидан бенифициарга тўлаб берилган кафолат суммасини принципал томонидан қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали амалга оширилади:

Дт Принципалнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи;

Кт 19997 - Бошқа активлар.


31. Айни вақтда, шакллантирилган захира суммаси принципал томонидан тўлаб берилган кафолат суммаси ҳисобига қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали камайиб боради:

а) кафолат суммаси захира шакллантирилган ҳисобот йилида қоплаб берилганда:

Дт 19999 - Бошқа активлар - кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив);

Кт 56895 - Бошқа активлар - кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш;

б) кафолат суммаси захира шакллантирилган йилдан кейинги муайян даврда қоплаб берилганда:

Дт 19999 - Бошқа активлар - кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив);

Кт 45921 - Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши.


32. Агар банк томонидан бенифициар фойдасига тўлаб берилган кафолат суммаси принципал томонидан қисман ёки тўлиқ қоплаб берилмаса, "19997 - Бошқа активлар" ҳисобварағининг қолдиқ суммаси қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали балансдан чиқарилади:

Дт 19999 - Бошқа активлар - кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив);

Кт 19997 - Бошқа активлар.


33. Кафиллик хизматларини кўрсатганлик учун ҳақ тўлаш принципал томонидан олдиндан банкнинг "22896 - Муддати узайтирилган бошқа даромадлар" ҳисобварағига ўтказиб бериш орқали амалга оширилади. Ушбу ҳисобварақдан кафиллик хизматларини кўрсатганлик учун ҳақ суммасини даромадга ўтказиш Тижорат банкларида кредитларнинг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1435, 2004 йил 17 декабрь) белгиланган тартибда банк даромадига ўтказиб борилади.


V БОБ. КАФОЛАТНИНГ БЕКОР БЎЛИШИ

ҲАМДА КАФИЛНИНГ ПРИНЦИПАЛГА

РЕГРЕСС ТАЛАБЛАРИ


34. Кафолат бўйича кафилнинг бенефициар олдидаги мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 309-моддасида назарда тутилган тартибда бекор бўлади.


35. Кафилнинг принципалдан кафолат бўйича бенефициарга тўланган суммаларни регресс тартибида тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи кафил билан принципал ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилади.

Агар кафил билан принципал ўртасида тузилган шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил бенефициарга кафолат шартларига номувофиқ тарзда ёки кафилнинг бенефициар олдидаги мажбуриятни бузганлиги учун тўланган суммаларни қоплашни принципалдан талаб қилишга ҳақли эмас.



VI БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


36. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 20-сон, 223-модда