Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 14.01.2012 й. 1/3-сон "Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида маълумотлар айирбошланиши ҳамда кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.01.2012 й. 1380-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.01.2012 й.

N 1380-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.01.2012 й.

N 1/3


ҚАРОРИ



"Банклараро кредит бюроси ва тижорат

банклари ўртасида маълумотлар айирбошланиши

ҳамда кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни тақдим

этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2012 йил 9 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 майдаги 12/2-сон "Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида маълумотлар айирбошланиши ҳамда кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1380, 2004 йил 1 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 310-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                              Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 51-модда