Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 14.01.2012 й. 1/5-сон "Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 30.01.2012 й. 1562-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.01.2012 й.

N 1562-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.01.2012 й.

N 1/5


ҚАРОРИ



"Кредит ахбороти миллий институтининг

маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда

Банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига

кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида


(2012 йил 9 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 11 мартдаги 7/2-сон "Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1562, 2006 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 16-сон, 135-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                            Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 5-сон, 52-модда