Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 274-В-сон, Молия вазирлигининг 30-сон "Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи бўлинмалар бўлган ҳарбий қисмларга кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 11.03.2006 й. Қарори (АВ томонидан 17.03.2006 й. 1554-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2006 й.

N 1554

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.03.2006 й.

N 274-В

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.03.2006 й.

N 30

ҚАРОРИ



Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш

жамғармаси маблағлари ҳисобидан таркибида қишлоқ

хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи бўлинмалар бўлган

ҳарбий қисмларга кредитлар бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 27 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган "Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи бўлинмалар бўлган ҳарбий қисмларга кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом" тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 97-модда.