Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2002 й. 422-сон "Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2002 й.

N 422



БАНКЛАРНИНГ КРЕДИТЛАРИ БЎЙИЧА

ҚАРЗДОРЛИК ЎЗ ВАҚТИДА ҚАЙТАРИЛМАГАН

ТАҚДИРДА УНДИРУВНИ ҚАРЗДОРЛАРНИНГ

ЛИКВИДЛИ    МОЛ-МУЛКИГА    ҚАРАТИШ

ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат мулки қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, "Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси ва Ер ресурслари давлат қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажаришнинг назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 йил, 23-сон, 186-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 12, 74-модда.