Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 02.10.2004 й. 21/13-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага 4-сон қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.10.2004 й. 1156-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.10.2004 й.

N 1156-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

02.10.2004 й.

N 21/13


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомаласига

доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага

4-сон қўшимчалар киритиш ҳақида


(2004 йил 22 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 445-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2002 йил 25 майдаги 14/7-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (2002 йил 8 июль, рўйхат рақами 1156) иловага мувофиқ 4-сон қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси в.в.б.                       М. Жумагалдиев






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомаласига

доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага

4-СОН ҚЎШИМЧА


53-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Чакана савдо корхоналарига юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича товарларни ойлик товар айланиши ҳажмида сотувлар улуши чекланмаган ҳолда сотишга рухсат берилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 40-41-сон, 443-модда.