Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 183-В-сон, Молия вазирлигининг 12-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисида"ги йўриқномани (янги таҳрирда) тасдиқлаш тўғрисида"ги 12.01.2001 й. Қарори (АВ томонидан 19.02.2001 й. 1009-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.02.2001 й.

N 1009

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.01.2001 й.

N 183-В


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.01.2001 й.

N 12

ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг

касса ижроси тўғрисида"ги йўриқномани

(янги таҳрирда) тасдиқлаш тўғрисида


(2001 йил 1 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 июндаги "Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Дастурларни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-2612-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисида"ги Низомнинг 6-бандига асосан Давлат бюджетининг касса ижросини амалга ошириш ва унинг ҳисобини тўғри юритилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Илова қилинаётган "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисида"ги Йўриқнома (янги таҳрирда) тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киритилсин.


3. Ушбу Йўриқнома кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 13 январда рўйхатга олинган 591-сонли "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисида"ги Йўриқнома ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Марказий банк раиси

Ф.Муллажонов

Молия вазири

М.Нурмурадов