Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.1997 й. 447-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.1997 й.

N 447



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг таркибини ўзгартириш тўғрисида" 1997 йил 1 августдаги ПФ-1827-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Муомаладаги нақд пулларни камайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 11 июлдаги 356-сон қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

г) 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Республика пул-кредит сиёсати комиссияси асосланган ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг хулосалари бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тартибга солиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиши".


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул тушумидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1995 йил 3 февралдаги 29-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Истисно ҳолларда Республика пул-кредит сиёсати комиссияси нақд пул массасини тартибга солиш ва ҳисоб-китобларни нақд пул маблағлари билан амалга ошириш, шунингдек майда улгуржи операциялар бўйича қарор қабул қилиши мумкин".



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                       Ў. Султонов