Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2013 й. 228-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2013 й.

N 228


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА МАҲСУЛОТЛАР ҲАМДА ХИЗМАТЛАРНИ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2002 ЙИЛ 3 ОКТЯБРДАГИ

342-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги корхоналарининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур бўлган янги қурилишларни амалга ошириш, мавжуд бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда) 13-бандининг ўн учинчи хатбошисидаги "мукаммал таъмирлаш" сўзлари "қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 26 август, 34-сон, 454-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 58-модда