Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1998 й. 349-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.1998 й.

N 349



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси ташкил этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 14 августдаги

349-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиладиган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Устави 8-бандининг:

тўртинчи хатбошидаги "ва бошқа фойдаланувчилар" ва "давлат" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи ва еттинчи хатбошилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаро авиацияси" сўзлари "авиакомпания" сўзи билан алмаштирилсин.