Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.1994 й. 552-сон "1994 йилда "Совға" пул-буюм лотереясини чиқариш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.11.1994 й.
N 552
1994 ЙИЛДА "СОВҒА" ПУЛ-БУЮМ
ЛОТЕРЕЯСИНИ ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Республика аҳолисининг бўш нақд пул маблағларини жалб этиш ва пул муомаласини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Молия вазирлиги, Марказий банк, "Ўзжамғармабанк", "Ўзбексавдо" ва Ўзбекбирлашувнинг 1994 йилда 200 млн. сўмлик миқдордаги "Совға" пул-буюм лотереясини чиқариш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Лотерея бўйича ютуқлар суммаси 140 млн. сўмни ёки чиқарилган лотерея умумий суммасининг 70 фоизини ташкил қилади.
2. 1994 йилда "Совға" пул-буюм лотереясини ўтказиш шартлари ва тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки, лотерея билетларини сотиш "Ўзжамғармабанк", Алоқа вазирлиги, "Ўзбексавдо", Ўзбекбирлашув муассасаларида ҳамда ушбу мақсадлар учун шартнома асосида жалб этилган шахслар орқали, қатъий ихтиёрийлик асосида, нақд пулга амалга оширилади.
"Совға" пул -буюм лотереяси республика ҳудудида 2-иловага мувофиқ тақсимлансин.
4. Вакиллар этиб қуйидагилар белгилансин:
лотерея билетларини қабул қилиб олиш, сақлаш ва ютуқларни тўлаш бўйича - "Ўзжамғармабанк" муассасалари;
лотерея билетларини "Ўзжамғармабанк" муассасаларига ҳамда билетларни тарқатувчи ташкилотларга етказиб бериш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва "Ўзжамғармабанк".
5. Белгилаб кўйилсинки, ютуқларни бериш ва жўнатиш Ўзбекбирлашувнинг "Матлуботчи" универсал савдо-анционерлик жамияти томонидан, "Ўзжамғармабанк" топшириқномаларига биноан, топшириқнома олингандан кейин 15 кун мобайнида амалга оширилади.
6. Давлат концернлари, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар "Ўзбексавдо" ва Ўзбекбирлашувга 3-иловага мувофиқ миқдордаги ва турдаги зарур товарларни сотсинлар ҳамда улар Ўзбекбирлашувнинг "Матлуботчи" универсал савдо-акционерлик жамиятига ўз вақтида етказиб берилишини таъминласинлар.
7. Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда лотерея билетларини тайёрлашни таъминласин.
8. "Ўзжамғармабанк", "Ўзбексавдо", Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, "Ўздавтелерадио", ЎзА, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
аҳоли ўртасида лотерея билетларини сотиш бўйича кенг реклама ишларини ташкил этсинлар;
лотерея билетларини сотишнинг бориши, билетларни сотишдан тушган пулларнинг ўз вақтида топширилиши ва ютуқларнинг берилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
9. Белгилаб қўйилсинки:
лотерея билетларини шартномавий асосда сотувчи шахсларга сотилган билетлар суммасининг икки фоизи миқдорида мукофот тўланади;
лотерея чиқаришдан олинган маблағлар (лотереяни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни чегирган ҳолда) қуйидагича тақсимланади:
40 фоизи - республика бюджети даромадига;
15 фоизи - Марказий банк ҳисоб счётига;
15 фоизи - "Ўзжамғармабанк" ҳисоб счётига;
15 фоизи - "Ўзбексавдо" ҳисоб счётига;
15 фоизи - Ўзбекбирлашув ҳисоб счётига.
10. Лотерея билетларини сотишдан тушган маблағлар "Ўзжамғармабанк" муассасаларининг махсус счётида тўпланади. Лотерея бўйича ютуқларни тўлаш, шунингдек лотереяни чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар ушбу счётдан амалга оширилади.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Б.С.Ҳамидов ва М.З.Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Муталов
1994 йил 15 ноябрдаги
552-сон қарорига
1-ИЛОВА
1994 йилда "Совға" мул-буюм лотереясини
ўткаиш шартлари ва тартиби
1 "Совға" пул-буюм лотереяси (кейинги ўринларда лотерея деб аталади) республика аҳолисининг нақд пул маблағларини жалб этиш мақсадида чиқарилади.
2. Молия визирлиги, Марказий банк, "Ўзжамғармабанк", "Ўзбексавдо" ва Ўзбекбирлашув лотереянинг муассислари ҳисобланадилар.
3. Лотерея 200000000 (икки юз миллион) сўмлик миқдорда чиқарилади. Мана шу миқдордаги суммага номинал қиймати 10 сўм бўлган 20000000 (йигирма миллион) дона лотерея билети чиқарилади.
Лотерея билетлари ҳар бири 5000000 (беш миллион) сўмлик бўлган 40 та алоҳида разрядларга бўлинади.
Лотереянинг ҳар бир разряди 000001 дан 005000 гача тартиб рақамига эга бўлган 5000 сериядан иборат бўлади.
Ҳар бир серия 001 дан 100 гача тартиб рақамига эга бўлган 100 билетдан иборат бўлади.
4. Лотереянинг ютуқлари тиражи 1994 йил 28-29 декабрда Тошкент шаҳрида ўтказилади.
5. Лотереянинг ютуқлари миқдори 140000000 (бир юз қирқ миллион) сўмни ёки лотереяни чиқариш умумий суммасининг 70 фоизини ташкил этади.
Лотереянинг 40 разряди бўйича тиражда умумий миқдори 140000000 миллион сўмлик 2476000 (икки миллион тўрт юз етмиш олти минг) ютуқ, шу жумладан, 116121200 (бир юз ўн олти миллион бир юз йигирма бир минг икки юз) сўмлик 88120 (саксон саккиз минг бир юз йигирма) буюм ютуқлари ва 23878800 (йигирма уч миллион саккиз юз етмиш саккиз минг саккиз юз) сўмлик 2387880 (икки миллион уч юз саксон етти минг саккиз юз саксон) пул ютуқлари ўйналади (илова қилинмоқда).
6. Лотерея билетлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Ўзжамғармабанк" муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг алоқа бўлимлари, савдо ва мутлубот кооперацияси корхоналари ҳамда шу мақсадлар учун шартнома асосида жалб этилган шахслар томонидан сотилади.
7. Лоторея билетлари 12x7 сантиметр ўлчамли тўғри бурчак шаклида бўлиб, давлат белгиси қўйилган қоғоздан тайёрланади. Лотерея билетининг олд томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири; "Ўзбекистон Республикасининг "Совға" пул-буюм лотереяси, "Лотерея билети", "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги", Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўзжамғармабанк", "Ўзбексавдо", Ўзбекбирлашув" деган ёзувлар; "Туркистон" концерт залининг тасвири; "Билетнинг баҳоси 10 сўм" деган ёзув; разряд, серия, билет тартиб рақамлари; ютуқлар тиражи ўтказиладиган ой ва кун ҳамда жой қайд этилган бўлади. Лотерея билетининг орқа томонида лотереяни ўтказиш шартлари баён қилинади ҳамда "Янги йилда Сизга омад тилаймиз" сўзлари ёзилган бўлади. Барча ёзувлар ўзбек тилида ифодаланади.
8. Қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва пул ютуқларини тўлаш "Ўзжамғармабанк" томонидан амалга оширилади.
9. Буюм ютуқларини бериш ва жўнатиш Ўзбекбирлашувнинг "Матлуботчи" универсал савдо-акционерлик жамияти томонидан амалга оширилади.
10. Буюм ютуқлари баҳоси 1991 йил 1 ноябрда амалда бўлган нархлар бўйича белгиланган.
11. Лотерея билетлари бўйича пул ютуқлари ютуқли билет кўрсатилгач, "Ўзжамғармабанк"нинг барча муассасалари томонидан тўланади.
Буюмли ютуқлар ютуқ чиққан лотерея билетлари "Ўзжамғармабанк" томонидан экспертизадан ўтказилгинидан кейин берилади.
Буюм ютуқларини бериш ва жўнатиш "Ўзжамғармабанк" топшириқномалари бўйича, топшириқнома олингандан кейин 15 кун мобайнида Ўзбекбирлашувнинг "Матлуботчи" универсал савдо-акционерлик жамияти томонидан амалга оширилади.
12. Ютуқ чиққан лотерея билетлари пул ёки пуд ютуғини олиш учун 1995 йил 30 июнгача (ўша кун ҳам киради) тақдим этилиши мумкин. Мана шу муддатдан кейин лотерея билетлари ўз кучини йўқотади ва ютуқни бериш учун қабул қилинмайди.
ўтказиш шартлари ва тартибига
ИЛОВА
Ютуқлар номи |
Қиймати (сўм) |
1 разрядга |
40 разрядга |
||
Миқдори (дона) |
Умумий суммаси (сўм) |
Миқдори (дона) |
Умумий суммаси (сўм) |
||
"Тiсo" автомобили "Funaj" видео жуфтлиги "Зафар" телевизори Юмшоқ мебель тўплами Ошхона мебели тўплами Ванна тўплами "Семурғ" телевизори Дала ҳовли мебели тўплами 2x3 м ўлчамли гилам 12 шохли қандил 6 шохли қандил Иситгич Стол чироғи Девор кўзгуси 9 шохли қандил Болалар аравачаси 8 шохли қандил Бир кийимлик хонатлас (5 м.) 3 шохли қандил Ёғли радиатор "Антошка" аравачаси "Барокко" соати Петровский шохмоти 2x3 м ўлчамли поёндоз "Семурғ" радиоприёмниги Аёллар пальтоси Эркаклар костюми Аккумулятор Электр миксер Сирли идишлар тўплами Электр дазмол Чинни идишлар тўплами 3 литрли термос 2 литрли термос 1 литрли термос Ошхона тўплами 10 сўмдан бўлган ютуқлар
|
185200 24750 6900 5000 4500 750 2500 2610 2200 1350 1300 1300 1290 1275 1200 1100 1100 1000 940 930 850 840 870 780 700 600 500 500 400 350 280 260 250 150 100 35 10
|
1 10 4 56 24 100 52 100 200 5 5 12 55 30 5 54 5 500 16 6 31 100 52 100 42 19 20 10 10 100 49 100 100 100 100 30 56697
|
185200 247500 27600 280000 108000 75000 130000 261000 440000 6750 6500 15600 70950 38250 6000 59400 5500 500000 15040 5580 26350 84000 45240 78000 294000 11400 10000 5000 4000 35000 13720 26000 25000 15000 10000 1050 566970 |
40 400 160 2240 960 4000 2080 4000 8000 200 200 480 2200 1200 200 2160 200 20000 640 240 1240 4000 2080 4000 1680 760 800 400 400 4000 1960 4000 4000 4000 4000 1200 2387880 |
7408000 9900000 1104000 11200000 4320000 3000000 5200000 10440000 17600000 270000 260000 624000 2838000 1530000 240000 2376000 220000 20000000 601600 223200 1054000 3360000 1809600 3120000 1176000 456000 400000 200000 160000 1400000 548800 1040000 1000000 600000 400000 42000 23878800 |
Жами |
61900 |
3500000 |
2476000 |
140000000 |
1994 йил 15 ноябрдаги
552-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Совға" пул-буюм лотереяси суммасинниг
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бўйича
ТАҚСИМЛАНИШИ
млн. сўм
Сумма |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
12,36 |
вилоятлар: |
|
Андижон |
17,58 |
Бухоро |
11,62 |
Жиззах |
7,68 |
Қашқадарё |
16,84 |
Навоий |
6,58 |
Наманган |
15,32 |
Самарқанд |
21,42 |
Сурхондарё |
13,42 |
Сирдарё |
5,56 |
Тошкент |
20,42 |
Фарғона |
21,62 |
Хоразм |
10,54 |
Тошкент шаҳри |
19,04 |
ЖАМИ: |
200,0 |
1994 йил 15 ноябрдаги
552-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Совға" пул-буюм лотереясини ўтказиш
учун ажратиладиган халқ истеъмол товарлари
Товарларнинг номи |
Ишлаб чиқарувчи корхоналар |
Миқдори |
"Тiсo" автомобили "Funaj" видео жуфтлиги Дала ҳовли мебели тўплами Девор кўзгуси "Барокко" соати Петровский шохмоти Ванна тўплами Электр дазмол "Семурғ" радиоприёмниги "Семурғ" телевизори 12 шохли қандил 6 шохли қандил 9 шохли қандил 8 шохли қандил 3 шохли қандил Стол чироғи Иситгич Мой радиатори Аккумулятор "Зафар" телевизори Болалар аравачаси "Антошка" аравачаси 3 литрли термос 2 литрли термос 1 литрли термос 2x3 м ўлчамли поёндоз Ошхона мебели тўплами Аёллар пальтоси Бир кийимлик хонатлас (5 м.) Чинни идишлар тўплами 2x3 м ўлчамли гилам Эркаклар костюми Юмшоқ мебель тўплами Сирли идишлар тўплами Ошхона тўплами Электр миксер
|
"Ўзбексавдо", Ўзбекбирлашув Олмалиқ КМК Совпластитал ҚК "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси "Ўзавтосаноат" уюшмаси Тошкент авиация бирлашмаси "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси "Ўзбекенгилсаноат" давлат ушмаси "Ўзбекмебель" давлат бирлашмаси "Ўзметкомбинат" бирлашмаси "Ўзмашсаноат" уюшмаси |
40 400 4000 1200 4000 2080 4000 1960 1680 2080 200 200 200 200 640 2200 480 240 400 160 2160 1240 4000 4000 4000 4000 960 760 20000 4000 8000 800 2240 4000 1200 400 |