Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2014 й. 319-сон “Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.2014 й.

N 319


ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР

ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН

ШУҒУЛЛАНИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФАОЛИЯТ

ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг 72-бандидаги "(салоҳиятли абонентларни излаш, абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчилар билан абонентлик шартномалари тузиш ва уларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш)" сўзлари "(абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчиларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 1 декабрь, 48-сон, 568-модда