Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 31.12.2010 й. 16/2-18638-сон "2011 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек солиқ солишнинг айрим масалалари тўғрисида"ги ахборот

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

31.12.2010 й.

N 16/2-18638



2011 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар

ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек солиқ

солишнинг айрим масалалари тўғрисида

АХБОРОТ


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-1449-сон қарори ва Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 декабрдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2011 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ЎРҚ-274-сон Қонунига мувофиқ 2011 йилда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларидаги ўзгаришлар, шунингдек солиқ солишдаги айрим масалалар юзасидан хабар қилади.



I. ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИ


1. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарори билан тасдиқланган.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 2010 йил даражасида 9 фоиз миқдорида сақланган.

Тижорат банклари учун ҳам ставка 2010 йил даражасида 15 фоиз миқдорида сақланиб қолган.

Хизматлар кўрсатиш соҳаси корхоналари учун, пластик карталар қўлланиб ҳақ тўланган ҳолда кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича белгиланган ставканинг 10 фоизга пасайтирилиши сақланиб қолган.


2. Экспортчи корхоналар учун фойда солиғи бўйича ўзи ишлаб чиқарган товарлар, ишлар, хизматлар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатда келтирилган хом ашё маҳсулотларидан ташқари) экспортининг (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш жойидан қатъи назар) эркин алмаштириладиган валютадаги улушига боғлиқ бўлган 2010 йилда амал қилган солиқ солишнинг регрессив шкаласи ўзгармаган. Экспорт улуши:

сотишнинг умумий ҳажмида 15 фоиздан 30 фоизгача бўлса - белгиланган ставка 30%га пасайтирилади;

сотишнинг умумий ҳажмида 30 фоиз ва ундан юқори бўлганда - белгиланган ставка 50%га пасайтирилади.


3. Аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад олувчи юридик шахслар учун фойда солиғи ставкаси солиқ солинадиган базанинг 35 фоизи миқдорида белгиланган.


4. Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадларга солиқ ставкаси 10 фоиз миқдорида сақланган.



II. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН

ДАРОМАД СОЛИҒИ БЎЙИЧА


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг кам ва ўртача ставкалари 1 фоизга туширилган, энг юқори ставкаси эса 2010 йил даражасида қолган.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига 8-иловага мувофиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланган:

Солиқ солинадиган даромад


Солиқ суммаси


энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда


...