Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг БА/04-01-02/824-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-68-сон "2006 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибидаги ўзгартиришлар ҳақида"ги 31.12.2005 й. хати

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2005 й.

БА/04-01-02/824-сон


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

31.12.2005 й.

2005-68-сон


2006 йил 1 январдан бошлаб юридик

ва жисмоний шахсларга солиқ солиш

тартибидаги ўзгартиришлар ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида” ПҚ-244-сон қарорига мувофиқ 2006 йилда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибидаги асосий ўзгартиришларни маълум қилади.



УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Истеъмол товарлари ва болалар учун товарлар ишлаб чиқарадиган корхоналар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги “Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 390-сон қарори билан белгиланган солиқ имтиёзларини тақдим этишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.


2. 2006 йил 1 январдан экология солиғи бекор қилинди.



I. ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ БЎЙИЧА


3. Даромад (фойда) солиғи ставкаси 2005 йилда амалда бўлган 15 фоиз ўрнига 12 фоиз миқдорида белгиланди.


4. Юридик шахслар учун 2005 йилда амалда бўлган қуйидаги ставкалар са

...