Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг ТД/04-01-02/1143-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-81-сон "2004 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибидаги ўзгартиришлар ҳақида"ги 27.12.2003 й. хати

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.12.2003 й.

N ТД/04-01-02/1143

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.12.2003 й.

N 2003-81

2004 йил 1 январдан бошлаб юридик

ва жисмоний шахсларга солиқ солиш

тартибидаги ўзгартиришлар ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 декабрдаги “2004 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида” 567-сон қарорига мувофиқ 2004 йилда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибидаги асосий ўзгартиришларни маълум қилади.



УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Истеъмол товарлари ва болалар учун товарлар ишлаб чиқарадиган корхоналар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги “Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 390-сон қарори билан белгиланган солиқ имтиёзларини тақдим этишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.



I. ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ БЎЙИЧА


1. Даромад (фойда) солиғи 18 фоиз миқдорида белгиланди, 2003 йилда у 20 фоиз эди.


2. Аукционлар ўтказишдан, гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар учун даромад (фойда) солиғи ставкаси 35 фоиз миқдорида сақлаб қолинди.


3. 2003 йилда улар учун даромад (фойда) солиғининг пасайтирилган ставкалари белгиланган тўловчиларнинг айрим тоифалари учун ҳам даромад (фойда) солиғи ставкаси ўзгартирилмасдан қолдирилди:

- устав фондида хорижий сармоянинг улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган, устав фондининг ҳажми 1,0 млн АҚШ долларига қадар миқдорга эквивалент бўлган, хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун 18 фоиз, яъни умумбелгиланган ставка бўйича тўланади;

- устав фондида хорижий сармоянинг улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган, устав фондининг ҳажми 1,0 млн ва ундан кўп АҚШ долларига эквивалент бўлган, хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари учун 16 фоиз;

- болалар учун товарлар, аёллар гигиенаси буюмлари ва бадиий ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар учун 10 фоиз.


4. Экспортчи корхоналар учун 2003 йилда амал қилган, реализациянинг умумий ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг эркин конвертацияланадиган валютага экспорт қилиш улушига боғлиқ ҳолда даромадга солиқ солишнинг регрессив шкаласи сақлаб қолинди. Экспорт улуши:

- реализациянинг умумий ҳ

...