Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг ТД/04-01-02/3-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2002-3-сон "2002 йилда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибини ўзгартириш тўғрисида"ги 03.01.2002 й. хати

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.01.2002 й.

N ТД/04-01-02/3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

03.01.2002 й.

N 2002-3


2002 йилда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ

солиш тартибини ўзгартириш тўғрисида

ХАТ


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 2002 йилда солиқ солиш тартибига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва 2002 йилги Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида" 490-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари билан киритилган асосий ўзгартишларни маълум қилади.



I. Даромад (фойда) солиғи бўйича


1.1. Даромад (фойда) солиғи бўйича ставка 2001 йилда амал қилган 26 фоиз ўрнига 24 фоиз миқдорида белгиланди.


1.2. Айрим солиқ тўловчилар учун камайтирилган ставкалар белгиланди:

- устав фондида хорижий сармоянинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган, хорижий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш корхоналари устав фонди 300 минг АҚШ долларидан 1,0 миллион АҚШ долларига тенг бўлса - 20 фоиз миқдорида;

1,0 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлса - 16 фоиз миқдорида;

- болалар учун товарлар, аёллар гигиена буюмлари ва бадиий ҳунармандчилик буюмлари ҳамда болалар учун ўйинчоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар - 10 фоиз миқдорида.


1.3. Экспортчи корхоналар учун ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишнинг умумий реализация ҳажмидаги улушига қараб даромадларни солиққа ортишнинг регрессив шкаласи жорий этилди:

экспорт ҳажми умумий реализация ҳажмида:

15 фоиздан 30 фоизгача бўлса - ставка 30 фоизга камайтирилади;

30 фоиз ва ундан кўп бўлса - ставка икки баравар камайтирилади.

30 фоиз ва ундан кўп бўлса - стака икки баравар камайтирилади.


1.4. Юридик шахсларнинг солиққа тортиладиган даромади (фойдаси):

- инвестицияга (асосий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, кенгайтириш ва қайта қуришга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра коллежлар, академик лицейлар, мактаблар ва мактабгача тарбия муассасалари қурилишига), шунингдек инвестицияга олинадиган кредитни тўлашга (ҳисобланган эскириш суммасидан тўла фойдаланилган тақдирда) харажатлар миқдорида камайтирилади, лекин бу миқдор

...