Молия вазирлигининг 04-02-05/2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 98-02-сон "1998 йилда корхона ва ташкилотларни солиққа тортиш тартибидаги ўзгаришлар тўғрисида"ги 04.01.1998 й. хати
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 04.01.1998 й. N 04-02-05/2 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 04.01.1998 й. N 98-02 |
1998 йилда корхона ва ташкилотларни
солиққа тортиш тартибидаги
ўзгаришлар тўғрисида
ХАТ
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ 1998 йилда солиққа тортиш тартибидаги асосий ўзгартишлар тўғрисида маълум қилади.
1. 1998 йил 1 январдан жорий этилаётган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ юридик шахслар даромадлари ва уларга доир тегишли чегирмалар солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун, тўланган ва маблағларнинг келиб тушиш санасидан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида акс эттирилади.
2. Касса усули бўйича ишлаган корхоналар учун 1998 йил 1 январга қадар юклаб жўнатилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) пул маблағ
...