Адлия вазирининг 12.12.2011 й. 269-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.12.2011 й. 2295-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.12.2011 й.
N 2295
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
12.12.2011 й.
N 269-мҳ
БУЙРУҒИ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат
реестридан чиқариш тўғрисида
(2011 йил 22 декабрдан кучга киради)
Давлат реестридан чиқариладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўйича 2011 йил 6 декабрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ва 2000 йил 19 майдаги 197-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 1 декабрдаги РА/04-03-32-04/1022, 16/2-16831-сон қўшма хатини инобатга олган ҳолда БУЮРАМАН:
1. Корхоналарнинг мулкига солинадиган солиқни бюджетга тўлаш ва ҳисоблаб чиқариш тартиби тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 77, 1994 йил 13 июль) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу буйруқнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлигини ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Н. Йўлдошев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 525-модда