Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 85-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-35-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 4-сон "Юридик ва жисмоний шахсларнинг саноат мулки объектларидан фойдаланганликлари учун даромад (фойда) солиғидан озод қилиш ва даромад (фойда) солиғи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 11.10.2010 й. Қарори (АВ томонидан 14.10.2010 й. 471-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.10.2010 й.

N 471-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.10.2010 й.

N 85


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.10.2010 й.

N 2010-35


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.10.2010 й.

N 4


ҚАРОРИ



Юридик ва жисмоний шахсларнинг саноат мулки

объектларидан фойдаланганликлари учун даромад

(фойда) солиғидан озод қилиш ва даромад (фойда)

солиғи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани, шунингдек унга ўзгартириш ва

қўшимчаларни ўз кучини йўқотган

деб топиш ҳақида


(2010 йил 24 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Фан ва техника давлат қўмитаси томонидан 1998 йил 1 июлда 36, 98-93, НТ-4-13/б20-сон билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларнинг саноат мулки объектларидан фойдаланганликлари учун даромад (фойда) солиғидан озод қилиш ва даромад (фойда) солиғи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида йўриқнома (1998 йил 10 август, рўйхат рақами 471);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Фан ва техника давлат қўмитаси томонидан 2000 йил 3 февралда ЭГ/04-01-02/55, 99-111, НТ-04-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 10 августда 471-сон билан рўйхатдан ўтказилган Юридик ва жисмоний шахсларнинг саноат мулки объектларидан фойдаланганликлари учун даромад (фойда) солиғидан озод қилиш ва даромад (фойда) солиғи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида йўриқномага 1-сон ўзгартиришлар ва қўшимчалар (2000 йил 23 февраль, рўйхат рақами 471-1) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 4-сон);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Фан ва техника давлат қўмитаси томонидан 2000 йил 9 мартда 17-09/174, 2000-36, НТ-04-13/252-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 10 августда 471-сон билан рўйхатдан ўтказилган Юридик ва жисмоний шахсларнинг саноат мулки объектларидан фойдаланганликлари учун даромад (фойда) солиғидан озод қилиш ва даромад (фойда) солиғи миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида йўриқномага 2-сон ўзгартиришлар (2000 йил 23 февралдаги 471-1-сон ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) (2000 йил 13 апрель, рўйхат рақами 471-2) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 7-сон);


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси


Б. Парпиев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан

ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раиси

Ш. Салихов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 360-модда.