Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 13.02.2008 й. 2008-13-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 19.02.2008 й. 1771-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.02.2008 й.

N 1771




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

13.02.2008 й.

N 2008-13

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг айрим

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз

кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2008 йил 29 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1996 йил 12 январда 96-5-сон билан тасдиқланган Экспорт қилиш тақиқланган товарларни мусодара қилиш тартиби (1996 йил 12 январь, рўйхат рақами 216);

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1997 йил 10 апрелда 97-30-сон билан тасдиқланган Солиқ органлари томонидан савдо, хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар фаолиятини текширишдан ўтказиш ва давлат назоратини амалга ошириш тартиби (1997 йил 21 апрель, рўйхат рақами 331).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                           Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 8-9-сон, 43-модда.