Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлининг 8-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-05-сон "Сотилмаган тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиғи учун бюджетга тўланадиган тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома" ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши ҳақида"ги 14.01.2003 й. Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИНИНГ

14.01.2003 й.

N 8

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

14.01.2003 й.

N 2003-05

ҚАРОРИ



"Сотилмаган тайёр маҳсулотнинг нормативдан

ортиқ қолдиғи учун бюджетга тўланадиган тўловни

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқнома" ўз кучини йўқотган деб

ҳисобланиши ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги "2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларининг истиқболлари тўғрисида"ги 455-сонли Қарорининг 7-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2000 йил 12 январдаги 8-сон ва 2000-4-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 26 январда 886-сон билан рўйхатга олинган) "Сотилмаган тайёр маҳсулотнннг нормативдан ортиқ қолдиғи учун бюджетга тўланадиган тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома";


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2000 йил 19 апрелдаги 44-сон ва 2000-48-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 3 майда 886-1-сон билан рўйхатга олинган), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 26 январда 886-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг "Сотилмаган тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиғи учун бюджетга тўланадиган тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"сига 1-сонли ўзгартиришлар;


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2000 йил 3 августдаги 89-сон ва 2000-93-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 18 августда 886-2-сон билан рўйхатга олинган), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 26 январда 886-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг "Сотилмаган тайёр маҳсулотнинг нормативдан ортиқ қолдиғи учун бюджетга тўланадиган тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"сига 2-сонли ўзгартиришлар.

Молия вазири

М.Б.Нурмуратов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Д.Б.Сайфиддинов

"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами" 2003 йил, 4-сон.