Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат хокимияти органлари томонидан жорий этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг меъёрий ставкалари (ЎзР ВМ 25.12.2003 й. 567-сон қарорига 17-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 25 декабрдаги

567-сон қарорига

17-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар давлат ҳокимияти органлари томонидан жорий

этиладиган маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг

МЕЪЁРИЙ СТАВКАЛАРИ

   

   

Солиқ тури


Меъёрий ставкалар


Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи


корхона ихтиёрида қоладиган соф фойданинг 8%и


Истеъмол* учун жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ:



транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси


1 литр учун 40 сўм

транспорт воситалари учун газ


1 кг учун 40 сўм

Савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим**


бир ойлик савдо учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3,5 баравари


Савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензион йиғим**:


алкоголли маҳсулотлар



тамаки маҳсулотлари


бир ойлик савдо учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари


бир ойлик савдо учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик, шунингдек жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим


энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари


*) кўрсатиб ўтилган ставкалар ҳажми Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ягона ҳисобланади. Солиқ ставкасининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг таклифига кўра бюджетга тўловлар ҳисоб-китоби механизмини такомиллаштириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳукумат комиссияси томонидан белгиланади.

**) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ҳокимияти органлари қарорига асосан йиғимнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда йиғим ундиришни таъминлаш билан боғлиқ давлат бошқаруви органлари харажатларини қоплашга - шунингдек Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментини тутиб туришга йўналтирилади.



"Солиқлар ва божхона хабарлари" газетаси 4-сон 2004 й.