Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 13.09.2010 й. 167-сон "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.09.2010 й. 402-5-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2010 й.

N 402-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

13.09.2010 й.

N 167


БУЙРУҒИ



Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага қўшимча

киритиш ҳақида


(2010 йил 10 октябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон "Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) 2.12-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг номлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда) билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига асосан кўрсатилади".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                       А. Хаитов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 346-модда.