Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.1999 й. 225-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 июлдаги 258-сон қарори иловасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1999 й.

N 225



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1995 ЙИЛ

6 ИЮЛДАГИ 258-СОН ҚАРОРИ ИЛОВАСИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида" 1995 йил 6 июлдаги 258-сон қарори иловасини "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва Меҳнат кодекси талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 июлдаги 258-сон қарори иловасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

"Маълумоти" сўзидан кейинги "(тўлиқсиз ўрта, ўрта, тўлиқсиз олий, олий)" сўзлари "(тугалланмаган умумий ўрта, умумий ўрта, тугалланмаган ҳунар-техника, ҳунар-техника, тугалланмаган ўрта махсус (касб-ҳунар), ўрта махсус (касб-ҳунар), тугалланмаган олий, олий, таянч олий (бакалавр), олий (магистр))" сўзларига алмаштирилсин;

"Иши тўғрисидаги маълумотлар"нинг учинчи устунидан "(сабаблари, меҳнат қонунлари кодексининг моддаси банди кўрсатилади)" сўзлари чиқариб ташлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ў. Султонов