Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 23.07.2007 й. М-38-сон "Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар)нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.08.2007 й. 858-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.08.2007 й.

N 858-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

23.07.2007 й.

N М-38


БУЙРУҒИ



Меҳнат органларига бўш иш жойлари

(вакант лавозимлар)нинг мавжудлиги тўғрисидаги

маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган

ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим қилиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2007 йил 4 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-616-сонли қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йил 29 ноябрда 2080/04-1-сон билан тасдиқланган ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан 1999 йил 29 ноябрда 3-01/42, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан 1999 йил 7 декабрда 972, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан 1999 йил 16 декабрда ДЖ-05/617 келишилган "Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар)нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар ҳақидаги ахборотни тақдим қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга (1999 йил 22 декабрь, рўйхат рақами 858) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б                                                   А. Хаитов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 357-модда.