Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 01.05.1998 й. 617-I-сон "Янги таҳрирдаги "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.1998 й.

N 617-I



ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ "АҲОЛИНИ ИШ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Янги таҳрирдаги "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини янги таҳрирдаги "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.


Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                           Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1998 йил, 5-6-сон, 98-модда