Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.08.1997 й. ПФ-1827-сон "Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг таркибини ўзгартириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.08.1997 й.

N ПФ-1827



РЕСПУБЛИКА ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИ

КОМИССИЯСИНИНГ ТАРКИБИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


1. 1996 йил 11 июлдаги ПФ-1492-сон Фармоннинг 1-бандини қисман ўзгартириб, Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг таркиби 1-иловага* мувофиқ қайтадан тасдиқлансин.


2. Республика пул-кредит сиёсати комиссияси тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг раиси Ф.М. Муллажонов Комиссия махсус ишчи гуруҳларининг раҳбарлари (Г.К. Саидова, Т.Н. Гуськова, М.Б. Нурмуродов, Ш.Р. Ғофуров, А.В. Акмалов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларининг таркибини ўзгартириш бўйича таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ушбу Фармонга мувофиқ амалдаги қонун ҳужжатларига зарур қўшимча ва ўзгартишлар киритсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.