Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Республика пул-кредит сиёсати комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 01.08.1997 й. ПФ-1827-сон Фармонига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1997 йил 1 августдаги

ПФ-1827-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Республика пул-кредит сиёсати

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 11 июлдаги ПФ-1492-сонли Фармонининг 5-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг (келгуси ўринларда "Қомиссия" деб юритилади) мақсад ва вазифалари ҳамда ишни ташкил этиш шартларини белгилаб беради.


1.2. Комис:ия ўз фаолнятида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва қонун тусидаги ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари ва мазкур Низомга амал қилади.


1.3. Комиссия таркибида қуйидаги ишчи гуруҳлар фаолият кўрсатади:

- валюта ресурслари манбалари ва уларни тўлдириш заҳиралари бўйича;

- пул-кредит сиёсати ва пул эмиссиясини қисқартириш бўйича;

- инвестиция дастурлари бўйича;

- истеъмол бозорини таъминлаш ва унинг баланси бўйича.

Комиссия таркибида махсус ишчи гуруҳ фаолият юритади.


1.4. Комиссиянинг ишчи гуруҳлари ўз фаолиятларини Комиссиясининг ҳар бир ишчи гуруҳ тўғрисида тасдиқлаган низомларига асосан улар зиммасига юклатилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ ҳолда амалга оширадилар.


1.5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тегишли ҳудудий Пул-кредит сиёсати комиссиялари ташкил этилади. Қоракалиоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимномасига кўра Комиссия ҳудудий Пул-кредит сиёсати комиссияларининг таркибини тасдиқлайди.

Ҳудудий Пул-кредит сиёсати комиссиялари ўз фаолиятини мазкур Низом ва Комиссия қарорларига мувофиқ ҳолда амалга оширади.



II. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


2.1. Комиссиянинг асосий вазифалари:

- Республикада олиб борилаётган пул-кредит, молия ва валюта сиёсатини мувофиқлаштириш;

- пул муомаласи ва халқ хўжалигидаги ҳисоб-китоблар аҳволи, валюта операцияларини бажариш тартибига риоя қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг устивор тармоқларини ривожлантириш учун ажратилаётган кредитлардан, шунингдек бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан ваколатли идоралар томонидан самарали назорат ўрнатиш;

- барча хўжалик юритувчи субъектлар, банклар ва ташкилотларнинг пул муомаласи, кредитлаш ва ҳисоб-китоблар, ташқи-иқтисодий фаолият ва валютани тартибга солиш, инвестицияларни жалб этиш ва улардан фойдаланиш ҳамда истеъмол бозорини муҳофаза қилиш борасида амалда бўлган қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя қилиши;

- валюта тушумларининг ўсиши, шунингдек ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиларининг валюта ресурсларидан самарали фойдаланишлари;

- мамлакат иқтисодиётига чет эл инвестицияларини жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш;

- ички истеъмол бозорини ривожлантириш, унинг юқори сифатли товарлар ва хизматлар билан тўлдирилишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборатдир.



III. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ ҳолдаг қуйидаги функцияларни бажаради:


3.1. Валюта ресурслари манбалари ва уларни тўлдириш заҳиралари бўйича:

- вазирликлар ва идораларнинг валюта сиёсатини шакллантириш ва уни амалга ошириш, ташки иқтисодий мажмуанинг самарадорлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, экспорт-импорт таркибини яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикасига валюта ресурслари оқимини кўпайтиришга доир ишларини мувофиқлаштиради;

- Республикада, валюта ресурсларининг янги манбаларини шакллантириш ва мавжудларини кенгайтириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ҳамда Ҳукуматга тақдим этади;

- вазирликлар ва идораларнинг келишилган ҳолда валюта назоратини амалга оширишларини кўзда тутувчи чора-тадбирлар мажмуини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

- ички валюта бозори ахволиии таҳлил қилиш, валютани тартибга солишга доир қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг тегишли вазирликлар ва идоралар томокидан амалда қўлланилиши тажрибасини ўрганиш асосида уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

- республиканинг биржа ва биржадан ташкари валюта бозорларида операцияларни самарали равишда амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

- айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларга ажратилган мақсадли валюта маблағларидан бошқа шартномалар бўйича тўлов учун фойдаланиш, шунингдек, уларни айнан шу мақсадлар учун ўз хорижий валютаси ҳисобидан илгари сарфлаган миқдорда жорий валюта ҳисобрақамларига ўтказишга рухсат беришга доир илтимосномаларини кўриб чиқади ва қарорлар қабул қилади;

- Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасининг ҳисоб-китоб муддатлари белгиланмаган операцияларини ниҳоясига етказиш тўғрисида қарор қабул қилади;

- зарурият туғилганида ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар ва ваколатли банкларнинг ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва валюта операцияларини амалга ошириш соҳасидаги фаолиятлари натижалари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглайди, улар юзасидан тегишли хулоса ва таклифлар тайёрлайди.

3.2. Пул-кредит сиёсати ва пул эмиссиясини қисқартириш соҳасида:

- "Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари" бажарилишини таъминлашга қаратилган таклифларни кўриб чиқади ва улар бўйича тегишли қарорлар кабул қилади;

- ягона давлат пул-кредит ва молия сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширилишини мувофиқлаштиради;

- пул муомаласини барқарорлаштириш, кредитлаш ва ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, молиявий тизимлар фаолиятини ривожлантириш юзасидан Ҳукуматга таклифлар киритади;

- пул қадрсизланиши жараёнларининг пасайишини таъминлаш, банк ссудалари бўйича қарзлар ўсишини чеклашга доир таклифларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;

- марказлаштирилган молия маблағлари, шу жумладан иқтисодиётнинг устивор тармоқларини ривожлантиришга йўналтириладиган марказлашган кредитларни ажратиш шартлари ва қайтариш муддатларига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади ҳамда улар бўйича тезкор қарорлар қабул қилади;

- пул бозори ва қимматли қорозлар бозорининг жорий аҳволи тўғрисидаги ахборот, уларни ривожлантиришга доир таклифларни кўриб чиқади ва ўз ваколати доирасида тегишли қарорлар қабул қилади;

- тўлов интизоми аҳволини яхшилаш, ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган тезкор қарорларни қабул килишга доир таклифларни кўриб чиқади ва Ҳукуматга таклиф киритади;

- нақд пул массаси муомаласини тартибга солиш ва нақд пулдаги, шунингдек майда улгуржи операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишга доир масалаларни кўриб чиқади ҳамда қарорлар қабул қилади;

- пул муомаласини таҳлил килиш, пул-кредит сиёсати ва ҳисоб-китоблар соҳасидаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни амалда қўллаш тажрибасини ўрганиб чиқиш асосида уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

- зарурат туғилганида тўлов ва касса интизомининг белгиланган қоидаларига риоя қилиш, ажратилаётган банк кредитлари ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш юзасидан ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва концернлар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди;

- заруратга қараб тижорат банклари ва бошқа молия-кредит муассасалари раҳбарларининг самарали кредит ва депозит сиёсати ўтказиш, қонунлар ва меъёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган кредит, депозит, суғурта операцияларини бажариш коидаларига риоя қилишнинг аҳволига доир ҳисоботларини тинглайди ва улар бўйича тегишли карорлар кабул қилади.


3.3. Инвестиция дастурлари соҳасида:

- қулай инвестициявий иқлимнинг таъминланишига, ички инвестициявий фаолликнинг ўсишига ва хорижий сармояларнинг жалб қилинишига йўналтирилган қарорларни қабул қилади;

- давлатнинг мақсадли ва инвестициявий дастурларини амалга оширишга жалб қилинувчи тижорат банклари рўйхатини тузади ва тасдиқлайди;

- устивор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хорижий сармояларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш, биргаликда молиялаш ва кредитлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратишни давлат томонидан кўллаб-қувватлашга доир таклифларни кўриб чиқади ва улар бўйича тегишли хулосалар тайёрлайди;

- қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш йўли билан сармояларнинг иқтисодиётга тўғридан-тўғри жалб қилинишини оширишга доир таклифларни кўриб чикади ва қарорлар қабул қилади;

- хорижий технологиялар, "ноу-хау", асбоб-ускуналар, ва махсус материаллар кўлланиладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган буюртмачилар ва бош пудратчиларнинг шахсий ва |қарзга олинган маблағларини айирбошлаб бериш механизмини яхшилаш юзасидан таҳлил ўтказади ва тавсияномалар ишлаб чикади;

- ички нодавлат ва хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, сармоя солиғига дотациялар, субсидиялар, имтиёзли кредитлар беришни қисқартиришга йўналтирилган таклифларни кўриб чиқади, тегишли хулосалар ва тавсияномалар тайёрлайди;

- жалб этилаётган хорижий кредитларнинг самарадорлиги ва ўзини-ўзи қоплаши масалаларини кўриб чиқади;

- хорижий сармояларни республика иқтисодиётига жалб қилиш ва улардан фойдаланишга доир таклифларни кўриб чиқади;

- сармояларни жалб килиш ва улардан фойдаланиш соҳасидати мавжуд вазиятни таҳлил қилиш, инвестиция сиёсатига оид қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалда қўлланилишини ўрганиб чиқиш асосида уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

- заруратга қараб ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар ҳамда ваколатли банкларнинг инвестиция сиёсатини ривожлантириш соҳасидаги фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглайди, улар юзасидан тегишли хулосалар ва тавсияномалар тайёрлайди.


3.4. Истеъмол бозорини таъминлаш ва унинг баланси соҳасида:

- халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқарувчи ҳамда аҳолига хизмат кўрсатувчи кичик ва ўрта корхоналар секторини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлашга ёрдам беради;

- истеъмол моллари импорти таркибини таҳлил қилиш, улар ҳажми ва сифатининг ички бозор талабларига мос келиши асосида, шунингдек, истеъмолчилар ва ички товар ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя килишни ҳисобга олган ҳолда халқ истеъмоли молларини импорт қилишни тартибга солиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

- тегишли идоралар ва ҳокимликларнинг минтақавий товар бозорларини барпо этиш ва ривожлантириш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларини янада такомиллаштириш, савдо корхоналари "фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир таклифларини кўриб чиқади;

- Марказий банкнинг сўмларни марказлаштирилган валюта ресурслари ҳисобидан эркин айирбошланадиган валютага имтиёзли айирбошлаш ҳуқуқини берувчи лицензиялари берилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Комиссиянинг махсус ишчи гуруҳи хулосалари бўйича қарорлар қабул қилади;

- истеъмол бозоридаги мавжуд вазиятни таҳлил қилиш, унинг фаолият юритиши ва ривожланишига доир қонунлар ва меъёрий ҳужжатларяинг амалда қўлланилишини ўрганиб чиқиш асосида уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

- янгидан барпо этилаётган ёки қайта ташкил қилинаётган супермаркетларнинг белгиланган низомлар ва талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқади ва улар бўйича тегишли хулосалар тайёрлайди;

- заруратга қараб ҳокимликлар, вазирликлар ва идораларнинг жойларда истеъмол бозорларини тўлдириш, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаришни ошириш, пуллик хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш, кичик ва ўрта корхоналар барпо этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги фаолиятлари натижалари тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқади.


3.5. Комиссия ўз олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқувчи бошқа функцияларни ҳам бажаради.


3.6. Комиссия хорижий мамлакатлар, МДҲ давлатлари ҳамда халқаро молия ташкилотлари билан унинг вазифа ва фаолият йўналишлари доирасига кирувчи масалалар бўйича тузилган битимларнинг бажарилиш жараёнини кўриб чиқади, улар билан ўзаро муносабатларни ривожлантириш юзасидан тегишли таклифлар киритади.



IV. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4.1. Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун мазкур Низомга қатъий риоя қилган ҳолда қуйидагиларни бажаради:

- ишчи гуруҳлар ҳамда ҳудудий комиссиялар зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларга мувофиқ ҳолда, улар фаолиятини назорат қилади ва мувофиклаштиради;

- ўз мажлисларида ишчи гуруҳлар, худудий комиссиялар ҳисоботини ва Комиссия қарорларининг бажарилиши ҳақидати ахборотни, шунингдек, ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз фаолияти натижалари ва Комиссия қарорларини бажариш тўғрисидаги ҳисоботларини тинглайди.


4.2. Ишни самарали ташкил этиш ва мазкур Низомга мувофиқ; ҳолда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш борасида тегишли натижаларга эришиш мақсадида Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- ўз фаолияти доирасига. кирувчи масалаларга доир қонунлари ва меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

- амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш, ҳукумат қарорларининг бажарилиши соҳасида Комиссия томонидан аниқланган камчилик ва тартиббузарликлар ҳақида тегишли қарорлар қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига материаллар тақдим этиш;

- амалдаги қонунчиликка мувофиқ Давлат ҳокимияти ва бошқа давлат ва нодавлат муассасалардан унинг ваколатига кирувчи масалаларга оид зарур маълумотларни талаб қилиш.


4.3. Комиссия ҳар чоракда республика Ҳукуматига ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.


4.4. Қомиссия томонидан кўриб чиқиладиган барча масалаларни олдиндан ишлаб чиқиш, улар бўйича таклифлар ва қарорлар лойиҳаларини тайёрлаш мазкур низомнинг 1.3-бандига мувофиқ ташкил этилган тегишли ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.


4.5. Комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин камида ойда бир марта ўтказилади.


4.6. Комиссия ишини комиссия Раиси, у йўқ бўлганда унинг ўринбосарларидан бири бошқаради.

Комиссия Раиси ва унинг ўринбосарлари, ишчи гуруҳлар раҳбарлари, шунингдек, комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тасдиқланади.


4.7. Комиссия қарорлари комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул килингандан сўнг кучга киради.

Комиссия қарорлари Комиссия Раиси томонидан имзоланадиган мажлис баённомаси билан расмийлаштирилади.

Комиссияшнг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, ассоциациялар, компаниялар, бошқа хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъий назар барча корхоналар, ташкилотлар ва банклар томонидан бажариш учун мажбурийдир.