Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2007 й. 121-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2007 й.

N 121



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "РЕСПУБЛИКА

КОМИССИЯЛАРИ ВА КЕНГАШЛАРИ ТАРКИБЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА" 2004 ЙИЛ 26 ИЮЛДАГИ

358-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Давлат ахборот ресурсларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига кирадиган электрон ҳужжатларни жадал шакллантиришга кўмаклашиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 44-иловага "Абдуллаев А.Х. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директори" сўзлари қўшилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш.Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 24-сон, 252-модда.