Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 26.12.2006 й. ЎРҚ-73-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 30.11.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 01.12.2006 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

26.12.2006 й.

N ЎРҚ-73



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 30 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 1 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 128-1-модда билан тўлдирилсин:


"128-1-модда. Транспорт воситасини бошқариш

вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши


Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши, -

энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади";


2) 245-модданинг биринчи қисми "128-моддасининг тўртинчи қисми" деган сўзлардан кейин "128-1-моддасининг иккинчи қисми" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3) 248-модданинг:

биринчи қисми "128" рақамидан кейин "-моддалари, 128-1-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми 5, 6 ва 7-бандлари "129-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлардан олдин "128-1-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 287-модданинг 1-банди "128" рақамидан кейин "128-1" рақами билан тўлдирилсин.


2-модда. Ушбу Қонун 2007 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Халқ сўзи", 2006 йил 27 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 501-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 12-сон, 659-модда