Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.2014 й. 77-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.2014 й.

N 77



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолиятини

тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2014 йил 24 январдаги 16-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 24 январдаги 16-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 1 апрелдаги

77-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрдаги 439-сон қарори билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясининг 537-сатри.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 9-илованинг 103-сатри.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 декабрдаги 450-ф-сон фармойиши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 7 апрель, 14-сон, 156-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 4-сон, 31-модда