Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2005 й. ПҚ-193-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг айрим қоидаларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.09.2005 й.

N ПҚ-193



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҚАРОРЛАРИНИНГ АЙРИМ

ҚОИДАЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида" 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли қарорига мувофиқ:


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги "Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-57-сонли қарорининг 3-банди;


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 майдаги "Нақд пуллар қайтарилиши коэффициентининг прогнози бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳамда уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ПҚ-68-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 39-сон, 296-модда.