Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2004 й. ПФ-3376-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.01.2004 й.

N ПФ-3376



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида" янги таҳрирдаги Қонунига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги "Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1987-сон Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ-3305-сон Фармонига, шунингдек "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 11 декабрдаги 553-II-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2004 йил 8 январдаги

ПФ-3376-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи фармонларига киритиладиган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

3. "Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонида:

сарлавҳадаги, кириш қисмидаги, 3-банднинг биринчи ва учинчи хатбошидаги, 4-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошидаги, 5-банднинг учинчи хатбошидаги, 7-банднинг иккинчи хатбошидаги, 8 ва 9-бандлардаги, 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

10-банднинг учинчи хатбошидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 23 сентябрдаги Ф-895-сон Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги 4-кичик банд тўртинчи хатбошидан ва 5-кичик банд олтинчи хатбошидан "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин.

7. "Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 23 июлдаги ПФ-2342-сон Фармонида:

3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

4-банднинг биринчи хатбошидаги "ишончли шахсларга" сўзлари "тугатувчи бошқарувчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги "ишончли шахслар ва банкрот корхоналарни тугатиш комиссиялари" деган сўзлар "банкрот корхоналарни тугатувчи бошқарувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. "Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 мартдаги ПФ-2559-сон Фармони 5-бандининг иккинчи хатбошидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. "Банк тизимини янада такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонида:

кириш қисмидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин;

1-банднинг биринчи хатбошидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин.

12. "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июндаги ПФ-3090-сон Фармонида:

сарлавҳадаги ва кириш қисмидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-банднинг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

3-банддаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 1-2-сон, 9-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2004 йил, 1-2-сон, 32-модда