Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2015 й. 243-сон "Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни ҳамда Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2015 й.

N 243



ДАВЛАТ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИНИНГ РАҲБАР КАДРЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ҲАМДА ДАВЛАТ САНИТАРИЯ-

ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ТИЗИМИНИНГ РАҲБАР КАДРЛАРИНИ

ТАНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 26 июндаги 170-сон қарорига мувофиқ, шунингдек санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органларини юксак касбий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, замонавий шароитларда раҳбарлик қилишга қодир бўлган юқори малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат санитария-эпидемиология хизмати органлари тизимининг раҳбар кадрларини танлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 20 августдаги

243-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Дайди ҳайвонларни тутиш билан шуғулланувчи ходимлар меҳнатини рағбатлантириш тўғрисида" 1998 йил 21 августдаги 359-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги низомга 1-илованинг еттинчи хатбоши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 24 август, 33-сон, 443-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 8-сон, 72-модда