Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 02.11.2001 й. 25-сон "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини суд амалиётида қўллаш ҳақида"ги қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2001 й.

N 25



"ЖИНОИЙ ЖАЗОЛАРНИНГ

ЛИБЕРАЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИНОЯТ, ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСЛАРИ

ҲАМДА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК

ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШЛАР

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИНИ СУД АМАЛИЁТИДА

ҚЎЛЛАШ ҲАҚИДА


Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида Қонуннинг қабул қилиниши суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштириш ва демократлаштириш борасида қўйилган муҳим қадам бўлди.

Мазкур Қонун ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ва судлар томонидан тўғри қўлланилишини таъминлаш ва ягона суд амалиётини яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми



ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши билан қонунчиликдаги адолат ва инсонпарварлик тамойиллари кучайтирилганлигига, жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш институтини қўллаш имкониятлари кенгайтирилганлигига ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ва судларнинг алоҳида эътиборлари қаратилсин. Улар қонун талабидан келиб чиқиб, жазодан кўзланган мақсад ҳақидаги дунёқараш ва тафаккурларини ўзгартиришлари зарур.

5. Тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг 43-моддасига киритилган ўзгартиш билан жиноят қонунчилигидан мол-мулкни мусодара қилиш жазо тури (ЖК 53-моддаси) жазо тизимидан чиқарилган. Айни пайтда, гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига қарашли бўлган жиноят қуролларининг мусодара қилиниши, жиноят нарса (предмет)ларининг давлат эгалигига ўтказилиши ва жиноий йўл билан орттирилган мол-мулкнинг кимга тегишли бўлишининг белгиланиши жиноий жазо чораси сифатида қаралмаслиги ва бу масалалар ЖПКнинг 211, 284, 285-моддалари тартибида ҳал қилиниши лозим.

Қонунга киритилган бу ўзгартиш дастлабки тергов органи ва судни шу моддаларда назарда тутилган ҳолатларда ҳамда етказилган мулкий зарарни қоплаш учун айбдорга тегишли мол-мулкни хатлаш мажбуриятидан озод этмаслиги эътиборда тутилсин.

10. Янги Қонун бўйича Жиноят кодексининг 182, 184, 188, 189, 190-моддалари бўйича жиноий жавобгарлик шундай қилмишлар учун маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин ёки муайян модда диспозициясида кўрсатилган маълум бир миқдорни бергандагина вужудга келишига судларнинг эътибори қаратилсин.

Мазкур моддаларнинг муайян қисмларидаги оғирлаштирувчи ҳолатларни назарда тутувчи квалификация белгилари мавжуд бўлганда, шахснинг муқаддам маъмурий жазога тортилган-тортилмаганлигидан қатъи назар, жиноий жавобгарлик вужудга келади.

12. Тушунтирилсинки, Қонун амалга киритилгунга қадар ҳукм қилинган, жазони ўтаб бўлмаган шахсларга нисбаган тайинланган жазо турлари Қонунга мувофиқлаштирилганда, уларга нисбатан амнистия актлари умумий тартибда қўлланилади.


13. Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги сабабли айрим нормалар амалдаги баъзи Қонун меъёрларига мувофиқ келмаганда, ушбу Қонун билан либераллаштирилган нормалар татбиқ этилиши эътиборда тутилсин.


14. Қўшимча жазо тариқасида мол-мулкнинг мусодара этилишини назарда тутувчи, лекин Қонун амалга киритилган кунга қадар ижро этилмаган суд ҳукмлари ижро этилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги кўрсатма ҳукмнинг фақат мол-мулкни мусодара қилиш қисмига тааллуқлидир.

Қонун амалга киритилгунга қадар ҳукм қилинган, жазони ўтаб бўлмаган шахсларга тайинланган жазо турлари ва чоралари, башарти Қонуннинг тегишли моддасида назарда тутилганига нисбатан оғирроқ бўлса, Қонунга мувофиқ ҳолга келтириш масаласи ҳукмларни ижро этувчи органларнинг тақдимномасига биноан жазони ўташ жойларидаги судлар зиммасига юклатилган. Бунда судлар, жазо чорасини Қонуннинг тегишли моддасида белгиланган энг кўп жазо чорасига қадар камайтириши лозимлиги кўрсатилган.

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 29 августдаги мазкур Қонунни амалга киритиш тартиби тўғрисидаги Қарорининг 7-8-бандлари).

Жиноятлар жами ёки ҳукмлар мажмуи билан судланган шахсларга оид чиқарилган суд қарорларини Қонунга мувофиқлаштиришда маҳкумга тайинланган жазолар ҳажмининг камайиши, мутаносиб равишда унга ўташ учун қолдирилаётган жазо миқдорига ҳам таъсир этиши зарурлигига судлар масъулият билан қарасинлар.


15. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий суди, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар мазкур Қонуннинг тўғри қўлланилиши устидан тегишли суд назорати олиб борилишини таъминласинлар.

Ушбу қарорнинг бажарилиши юзасидан 2002 йил биринчи ярми якунлари бўйича суд амалиётини ўрганиб, таҳлил қилиш ва таклиф киритиш Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг Раиси                                                   У. Қ. Мингбоев



Пленум котиби,

Ўзбекистон Республикаси

Олий судининг судьяси                                                Х.М. Ҳасанов