Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 21.07.2015 й. 68-сон "Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби"нинг 35-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.07.2015 й. 2501-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2015 й.

N 2501-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

21.07.2015 й.

N 68


БУЙРУҒИ



Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти

(20-сонли БҲМС) "Кичик тадбиркорлик субъектлари

томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг

соддалаштирилган тартиби"нинг 35-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 16 июлдаги 70-сон буйруғи (рўйхат рақами 2501, 2013 йил 14 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 33-сон, 448-модда) билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби"нинг 35-банди иккинчи хатбошисидаги "Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларида (рўйхат рақами 565, 1998 йил 17 декабрь)" деган сўзлар "Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларида (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 3 август, 30-сон, 400-модда