Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

5. Бешинчи қисм. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома (ЎзР 21-сон БҲМСга 2-илова)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

БЕШИНЧИ ҚИСМ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИНГ

ШАКЛЛАНИШИ ВА ИШЛАТИЛИШИ



IX БЎЛИМ. ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР


374. Ушбу бўлимнинг счётлари ҳисобот давридаги корхона фаолияти молиявий натижаларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й. 2-сон, 9-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан тартибга солинади.


375. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади:

9000 - Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;

9100 - Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар;

9200 - Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар;

9300 - Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;

9400 - Давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар;

9500 - Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;

9600 - Молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар;

9700 - Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар;

9800 - Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар;

9900 - Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар.

Молиявий натижаларни шакллантириш учун алоҳида даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ва алоҳида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар ишлатилади. Маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни сотишдаги қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа тўловлар олинадиган счётлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6400) кредитида акс эттирилади.



1-§. Асосий (операцион) фаолиятнинг

даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)


376. Тайёр маҳсулот, товар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шунингдек сотилган товарларнинг қайтиши, сотиш ва баҳолардан чегирмалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар";

9020 "Товарларни сотишдан даромадлар";

9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар";

9040 "Сотилган товарларнинг қайтиши";

9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар".


377. 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар", 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счётларининг кредитида корхонанинг асосий фаолияти (тайёр маҳсулотлар, товарларни сотиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш)дан даромадлар олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади, бироқ, олдинги ҳисобот даврларида олинган, аммо жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммалари 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Маҳсулот, товар, иш, хизматларни сотишда 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар", 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счётларида сотишдан тушган соф тушум суммаси акс эттирилади.

Ҳисобот даврининг охирида 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар", 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счётлари 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан ёпилади.


378. 9040 "Сотилган товарларнинг қайтиши" счёти сотилган маҳсулот ва товарларнинг қайтишини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Бу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарлар сотишдан даромадни камайтиради. 9040 "Сотилган товарларнинг қайтиши" счётининг дебетида қайтарилган товарлар қиймати, тегишли: пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан - харидорлар ва буюртмачилар томонидан қайтарилган товарларнинг қиймати; олинадиган счётлар билан - қайтарилган товарлар бўйича бекор қилинган дебиторлик қарзлари суммаси; тўланадиган счётлар билан - мазкур товарлар учун харидорлар ва буюртмачилардан олинган тўловлар ва бўнаклар бўйича вужудга келган қарз суммаси акс эттирилади. Бунда илгари ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи бўйича бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётларнинг кредитида ёзув амалга оширилади. Қайтарилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархи ТМЗларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебетида ва сотилган маҳсулотлар ва товарларнинг таннархини ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг кредитида акс эттирилади.


379. 9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар" счёти шартнома шартларига мувофиқ берилган сотув чегирмалари, шунингдек сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларда аниқланган яроқсизликлар ва ҳоказолар натижасида берилган нарх чегирмаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Ушбу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси маҳсулотлар ва товарларни сотишдан, иш бажаришдан ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. 9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар" счётининг дебетида сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) бўйича аналитик ҳисоб сотилган маҳсулотлар (товарлар), бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади. Бундан ташқари, аналитик ҳисобни сотувнинг географик сегментлари (ҳудудлар) ва корхонани бошқариш учун зарур бўлган бошқа сегментлар бўйича юритиш мумкин.


380. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)нинг боғланиши:


Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши


Дебет

Кредит


1

Жўнатилган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар (ҚҚС, акцизлардан ташқари) учун харидорларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага


4010, 4020

9010, 9020, 9030

2

Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларни нақд пулга сотиш


5010, 5020

9010, 9020, 9030

3

Корхона ходимига маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар (жумладан махсус кийимлар) сотилди


4790

9010, 9020, 9030

4

Дивидендлар маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматлар билан тўланди


6610

9010, 9020, 9030

5

Воситачилик операциялари бўйича комиссион мукофотлар суммаси


4010

9010

6

Маҳсулот, товарлар, ишлар ва хизматлар шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилди

...