Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 27.05.2003 й. 1245-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 62-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 27 майда 1245-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2003 йил 7 майдаги

62-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Товар-моддий бойликларни олишга

ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар

бўйича бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартибини белгилайди.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қоидалари мулкчилик шаклидан ва идоравий тобелигидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг барча корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига (бундан кейин - корхоналар) татбиқ этилади.


2. Корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчилардан товар-моддий бойликларни олиш учун ишончли шахсга берилган ёзма ваколат ишончнома деб тан олинади. Ишончли шахс унга ишончнома бўйича берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилади.



2-§. ТОВАР-МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИ ОЛИШГА

ИШОНЧНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


3. Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар корхона ихтиёрига кўра мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар ишончномалар дафтари корешогида ҳисобга олинган ҳолларда) ёки мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар журналда ҳисобга олинган ҳолларда) расмийлаштирилади.

Ишончномалар корхона раҳбари ёки у томонидан қонунда белгиланган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан имзоланади.


4. Ишончномалар етказиб берувчи томонидан шартнома ва бошқа битимлар бўйича бериладиган товар-моддий бойликларни олишга берилади.

Ишончли шахс талаб этилаётган товар-моддий бойликларни бир жойдан (бир омбордан), бироқ бир неча шартнома ва бошқа битимлар бўйича олиши лозим бўлган ҳолатларда унга шартнома ва бошқа битимларнинг рақам

...