Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.1994 й. 572-сон "Ўзбекистон Республикасида асосий воситаларни қайта ҳисоблаш ишларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.1994 й.

N 572



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АСОСИЙ   ВОСИТАЛАРНИ   ҚАЙТА

ҲИСОБЛАШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Инвестиция ресурсларини қадрсизланишдан ҳимоя қилиш, асосий воситаларнинг ҳақиқий қийматини белгилаш ва инвестиция фаолиятини фаоллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шаклларидан қатъи назар республиканинг барча корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари асосий воситалар қийматини унинг 1995 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта ҳисоблаб чиқишга мажбурдирлар.

Қайта ҳисоблаш 1995 йилнинг 1 февралигача тугаллансин.

Асосий воситаларни қайта ҳисоблашнинг тўлиқлиги, ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши учун шахсий жавобгарлик корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзистикболстат" давлат қўмитаси ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда:

бир хафта муддатда Асосий воситаларни қайта ҳисоблашни ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

корхоналар ва ташкилотларга асосий воситаларни қайта ҳисоблашни ўтказишда ва унинг натижаларини бухгалтерия ва статистика хисоботида акс эттиришда услубий раҳбарликни ҳамда амалий ёрдам беришни таъминласин.


3. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Асосий воситаларни қайта ҳисоблашни ўтказиш тартибини олганларидан сунг бир ҳафта муддатда уни ўзларига қарашли ташкилотларга етказсинлар;

асосий воситаларни қайта ҳисоблаш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни 1995 йилнинг 1 февралигача "Ўзистикболстат" давлат қўмитаси белгилаган шаклларда ва манзилларга тақдим этсинлар


4. "Ўзистикболстат" давлат қўмитаси асосий воситалар қийматини қайта ҳисоблашнинг бирлашмалар, корхоналар, тащкилотлар ва муассасалар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан олинган натижаларини умумлаштирсин ҳамда 1995 йилнинг 20 мартидан кечиктирмай Вазирлар Махкамасига тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштиришда уларнинг дастлабки нархи миқдорини белгилашни, шунингдек, уларнинг ходимларига бериладиган имтиёзлар миқдорини белгилашни мазкур қарорга мувофиқ. ўтказилаетган қайта ҳисоблашни назарда тутган ҳолда амалга оширсин.


6. Ушбу қарор қабул қилингунга қадар мулк ижараси шартномасини тузган корхоналар ва ташкилотлар бир ой муддатда шартноманинг қолган муддати учун ижара тўловлари миқдорларини ижарага берилган асосий фондларнинг қайта хисоблаб чиқилган қийматидан келиб чиқкан ҳолда қайта кўриб чиқсинлар.

Мазкур қарор қабул қилингунга қадар давлат мулкини сотиб олиш хуқуқи билан ижара шартномасини тузган корхоналар ва ташкилотлар мулкнинг 1995 пил 1 январгача сотиб олинмаган қисмини унинг кийматини қайта ҳисоблашни ҳисобга олган ҳолда сотиб оладилар.


7. Белгилаб куйилсинки, 1995 йилда мол-мулкка солинадиган солик ва амортизация асосий воситаларнинг мазкур карорга мувофик: амалга ошириладиган кайта хисобланган кийматидан келиб чиккан холда хисоблаб чикилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзистикболстат" давлат қўмитасига асосий воситалар қийматини қайта ҳисоблашни ташкил этиш ва ўтказиш учун 900 минг сум ажратсин.


9. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси "Ўзистикболстат" давлат қўмитасига унинг буюртманомаси буйича 0,3 тонна ёзув қоғози ва 1,5 тонна газета қоғозини шакллар ва Асосий воситаларни қайта ҳисоблаш тартибини кўпайтириш учун сотсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси "Ўзистикболстат" давлат қўмитаси Асосий воситаларни қайта ҳисоблаш тартиби ва статистика ҳисоботи шаклларини такдим этгандан сўнг 15 кун муддатда уларни чоп этсин ва буюртманомага мувофиқ жунатсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов