Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 4-сон, "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг 79-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни автомобил транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 25.05.2005 й. Қарори (АВ томонидан 08.07.2005 й. 1492-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.07.2005 й.

N 1492

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.05.2005 й.

N 4

"САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ"

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

25.05.2005 й.

N 79

ҚАРОРИ


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи

материалларни автомобил транспортида ташиш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2005 йил 18 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сонли "Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 6-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни автомобил транспортида ташиш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


3. Мазкур қарорнинг кучга кириш кунидан бошлаб:

собиқ СССРнинг Тоғконтехназорат Давлат қўмитаси томонидан 1988 йилнинг 22 ноябрь куни тасдиқланган Портловчи материалларни автомобил транспортида ташиш қоидалари;

Портловчи материалларни ташиш бўйича Йўриқнома (1992 йилдаги давлатлараро Портлатиш ишларида қўлланиладиган ягона хавфсизлик қоидаларига 5-илова) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармалари ҳамда "Саноатгеоконтехназорат" Давлат инспекциясининг тармоқ инспекциялари зиммаларига юклатилсин.


Ички ишлар вазири                                            З. Алматов



"Саноатконтехназорат"

Давлат инспекцияси бошлиғи                            Р. Саидов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 27-сон, 200-модда.