Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.1992 й. 372-сон "Дам олиш кунини 1992 йил 29 август шанбадан 31 август душанба кунига кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
11.08.1992 й.
N 372
ДАМ ОЛИШ КУНИНИ 1992 ЙИЛ 29 АВГУСТ
ШАНБАДАН 31 АВГУСТ ДУШАНБА КУНИГА
КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик кунининг бир йиллиги байрам қилиниши муносабати билан меҳнат жамоаларининг истакларини эътиборга олиб, дам олиш куни 1992 йил 29 август шанбадан 31 август душанба кунига кўчирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов