Ички ишлар вазирлигининг 8-сон, Молия вазирлигининг 23-сон, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/19-26/11-сон "Қўриқлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида намунавий шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги 20.03.2014 й. Қарори (АВ томонидан 08.04.2014 й. 2573-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.04.2014 й.
N 2573
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 20.03.2014 й. N 8 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 20.03.2014 й. N 23 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ 20.03.2014 й. N 01/19-26/11 |
ҚАРОРИ
Қўриқлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида
намунавий шартномани тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 январдаги 16-сон "Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 5-сон, 57-модда) 6-банди ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қўриқлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида намунавий шартнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири
|
А. Ахмедбаев |
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси |
А. Абдуҳакимов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 14 апрель, 15-сон, 173-модда