Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.1991 й. 151-сон "ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари шахсий составининг пул таъминотини ошириш ҳақида" 1991 йил 12 февралдаги 28-сон қарори"

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.1991 й.

N 151


ССЖИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ИЧКИ

ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ШАХСИЙ СОСТАВИНИНГ

ПУЛ ТАЪМИНОТИНИ ОШИРИШ ҲАҚИДА"

1991 ЙИЛ 12 ФЕВРАЛДАГИ 28-СОН ҚАРОРИ


Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши кураш, жумҳуриятда қонунчилик ва ҳуқуқтартиботни мустаҳкамлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни амалга оширишни таъминлашдаги роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек, 6у органларни малакали кадрлар билан комплектлаш учун зарур моддий шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари шахсий составининг пул таъминотини ошириш ҳақида" 1991 йил 12 февралдаги 28-сон қарори маълумот ва амал қилиш учун қабул килинсин.


2. Жумҳурият ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобида турган, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идораларнинг маблағлари ҳисобига сақланадиган ички ишлар органларининг оддий ва бошлиқлар составининг асосий типовой лавозимлари бўйича лавозим окладлари 1-5 жадвалларга мувофиқ белгилансин.


3. ЎзССЖ Ички ишлар вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

а) ички ишлар органлари оддий ва бошлиқлар составининг бошқа ҳамма лавозимлари бўиича, мазкур қарорда назарда тутилган окладларга мувофиқ равишда, окладларини ва лавозим окладларини тўлаш тартибини белгилаш;

б) ушланган ва ҳибсга олинган шахслар вақтинча сақланадиган изоляторларнинг, дайдилик ва тиламчилик учун ушланган шахсларни қабул қилувчи-тарқатувчи пунктларнинг, маъмурий ҳибсга олинганлар учун махсус қабулхоналар ходимларининг, милиция соқчилик хизматининг сафдаги бўлинмалари ходимларининг, шунингдек, ҳибсда сақланадиган шахслар учун руҳий касалхоналар, ёпиқ типдаги тери-таносил касалликлар диспансерлари, оғир дардлар билан боғлиқ сурункали алкоголизм касалликларига чалинганларни мажбурий даволайдиган махсус наркология бўлинмалари ҳузуридаги суд-психиатрия бўлинмаларини қўриқлаш билан банд бўлган ходимларнинг (оддий ва бошлиқлар составидаги шахсларнинг) лавозим окладларига, иш (хизмат)ининг алоҳида шароитлари ҳисобга олиниб, меҳнат ҳақи тўлашга ажратилган маблағлар доирасида ойига 15 сўм миқдорида устама ҳақ тўлансин.


4. Ички ишлар органларининг ўрта, катта ва юқори бошлиқлар составидаги шахсларнинг махсус унвонлар бўйича окладлари 6-жадвалга биноан белгилансин.


5. Ички ишлар органларининг ўрта, катта ва юқори бошлиқлар составидаги шахслар 30 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлганда узоқ муддат хизмат қилганлиги учун уларнинг лавозим окладларига ва махсус унвонлар бўйича окладларига 40 фоиз миқдорида устама ҳақ тўлансин.


6. Белгилансинки, ички ишлар органларининг давлат ҳисобидан озиқ-овқат берилиши назарда тутилмаган ўрта, катта ва юқори бошлиқлар составига кирувчи шахсларига озиқ-овқат паёги ўрнига лавозим окладига ойига 50 сўм миқдорида қўшимча тўланади.


7. Ички ишлар органларининг давлат ҳисобидан озиқ-овқат олишга ҳуқуқи бўлмаган оддий ва кичик бошлиқлар составидаги шахсларга белгиланган нархлар бўйича ҳисоблаб чиқарилган солдат паёги қиймати миқдорида пул компенсацияси тўлансин.


8. Ички ишлар органларининг оддий ва кичик бошлиқлар составидаги шахсларга малака класси учун қуйидаги миқдорларда пул мукофоти тўлансин: 2-класс мутахассиси унвонига эга бўлганларга - ҳар ойда 10 сўм, 1-класс мутахассисга - 20 сўм, 1-класс мураббий-мутахассисга - 30 сўм.


9. Ички ишлар органларининг махсус отрядлар ва бўлинмаларда лавозим эгалари бўлган оддий ва бошлиқлор составидаги шахсларга алоҳида хизмат шароитлари учун ҳар ойда 75 сўмгача миқдорда қўшимча ҳақ тўлаш белгилансин.


10. Маълумот учун цабул қилинсинки, ССЖИ Вазирлар Маҳкамаси 1991 йил 12 февралдаги 28-сон қарори билан:

1) СССР Министрлар Советининг 1990 йил 12 апрелдаги 366-сон қарорининг 5-бандини қисман ўзгартириб, шахсий составга сифатли таълим-тарбия беришни таъминловчи, хизматда юксак касб маҳоратига эришган ички ишлар органларининг ўрта ва катта бошлиқлар составидаги шахсларга қуйидаги миқдорларда пул мукофоти тўлашга рухсат берди: 2-класс мутахассис унвонига эга бўлганларга ҳар ойда - 15 сўм, 1-класс мутахассисга - 30 сўм ва 1-класс мураббий-мутахассисга - 50 сўм;

2) ўқув юрти жойлашган жойдан жўнаб кетиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш ва ўқув практикасини ўташ даври учун (жамоат тартибини қўриқлаш ҳам шунга киради) ССЖИ Ички ишлар вазирлигининг олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг стипендия олувчи тингловчилари ва курсантларига озиқ-овқат паёги учун компенсация ўрнига, практика ўтадиган жойга боришда ва ундан қайтишда йўлда бўлганлик вақтини қўшган ҳолда, ҳар бир кун учун 3 сўм 50 тийин миқдорида пул тўлашни белгилади;

3) ички ишлар органларининг ССЖИнинг узоқ ва тоғли жойларда хизмат қилувчи оддий ва бошлиқлар составидаги шахсларга ана шу жойларда узлуксиз ишлаганлиги учун улар оладиган оширилган окладлар тўловини, процентли устама ҳақни (ёки район коэффициентлари бўйича ҳамда тоғли, чўл ва сувсиз районларда ишлаганлиги учун коэффициентлар бўйича тўловлар суммасини) уларнинг кўрсатилган жойлардан ташқарида - отпускада, даволанишда, хизмат сафарида, шунингдек, системанинг малака ошириш ўқув юртларида ўқишда бўлган ва штатдаги лавозими сақланиб қолган ҳолда дастлабки тайёргарликда бўлган вақти учун амалдаги қонунда белгиланган миқдорларда сақлаб қолди.

4) қуйидагиларни қўллади:

а) СССР Министрлар Советининг 1986 йил 28 августдаги 1042-сон қарорининг 4бандиии ишлаб чиқаришдан (хизматдан) ажралмаган ҳолда юридик маълумот олаётган ички ишлар органлари ходимларига (оддий ва бошлиқлар составига кирувчи шахсларни ҳам қўшган ҳолда);

б) СССР Министрлар Советиникг 1990 йил 11 августдаги 806-сон қарорини СССР Ички ишлар вазирлиги ўқув юртларининг курсантлари ва тингловчиларига;

в) СССР Министрлар Советининг 1990 йил 16 ноябрдаги 1146- 151сон қарорининг 5бандини, шунингдек, 1бандининг V бўлимини, VI бўлимининг "в"-"е" кичик бўлимларини ва VII бўлимини, шу қарорга 1илованинг 3-5бандларини ССЖИ Ички ишлар вазирлиги системаси тегишли бўлинмаларининг оддий ва бошли^лар составидаги шахсларга;

5) СССР Министрлар Советининг 1990 йил 20 июлдаги 715-сон қарорининг 2-бандини қуйидагича таҳрирда баён этди:

"2. Ички ишлар органларининг оддий ва бошлиқлар составидаги шахсларнинг (шу жумладан, ССЖИ Ҳукумати қарорларига асосан бошқа вазирликлар ва идораларга хизллат сафарига юборилиб, ССЖИ Ички ишлар вазирлиги кадрларида қолдирилганларнинг пул даромадидан даромад солиғи мазкур қарорнинг 1бандида белгиланган тартибда ва миқдорларда олинади. Бу шахсларнинг п/л даромадига солинадиган солиқ суммасига район коэффициентлари ва тоғли, чўл ва сувсиз районларда ишлаганлик учун коэффициентлар ҳам қўшилади";

6) мазкур қарорнинг 2-7-бандлари оддий ва бошлиқлар составидаги қуйидаги шахсларга қўлланишини белгилади:

ички ишлар органлари ихтиёрида бўлган, лавозимлари сақланмаган ҳолда ССЖИ Ички ишлар вазирлигининг ўқув юртларида таълим олишга кетганларга, шунингдек, чет элга хизмат сафарига, шу жумладан, ёрдам кўрсатиш учун маслаҳатчилар ва мутахассислар сифатида юборилганларга;

бошқа вазирликлар ва идоралар системасида ишлаётганларга ва ССЖИ Ички ишлар вазирлигининг кадрлари бўлганларга, уларга лавозим окладлари илгари қабул қилинган қарорларга кўра, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ССЖИ Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, ички ишлар органларининг оддий ва бошлиқлар составига кирувчи, тегишли категориядаги шахслар учун назарда тутилган окладларга мувофиқ равишда белгиланади. Шу категориядаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги шартларини жорий этиш билан боғлиқ бўлган тадбирлар 1992 йилнинг 1 январидан бошлаб тегишли вазирликлар ва идораларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.

7) ССЖИ Ички ишлар вазирлигига Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда ССЖИ Адлия вазиряиги билан биргаликда уч ой муддат ичида ССЖИ Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартишларни киритиш ҳақида таклифлар тақдим этишни топширди.


11. Мазкур қарорда назарда тутилган тадбиряарни амалга оширишнинг қуйидаги муддатлари белгилансин: 2-банди-1991 нилнинг 1 мартидан; 4, 5, 6, 7-бандлари ва 10-банднинг ва 3, 4 "б" ва "в" кичик бандлари-1991 йилнинг 1 июлидан; 3банднинг "б" кичик банди, 8 ва 9-бандлар, 10-банднинг 1, 2, 4 "а" ва 5-кичик бандлари- 1992 йилнинг 1 январидан бошлаб.


12. Мазкур қарорда назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жумқурият ва маҳаллий бюджетларнинг маблағлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идораларнинг маблағлари ҳисобига сақланадиган ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган.


13. ЎзССЖ Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўллиталари, Ўзбекистон ССЖнинг тегишли вазирликлари ва идорелари зарур маблағларни қидириб топсинлар, шунингдек, мазкур карорни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган тадбирларни пул билан таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов