Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 12-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 9-сон "Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги 13.08.2008 й. Қарори (АВ томонидан 09.09.2008 й. 1854-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.09.2008 й.

N 1854

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.08.2008 й.

N 12


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.08.2008 й.

N 9


ҚАРОРИ


Оғир касалликка чалинган маҳкумларни

тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги

туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим

этиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 19 сентябрдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75, Жиноят-ижроя кодексининг 165 ва Жиноят-процессуал кодексининг 534 ва 542-моддалари талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор кучга киритилган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 18 декабрдаги 260-сонли "Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш тўғрисида"ги буйруғи (2001 йил 27 январь, рўйхат рақами 1002) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.



Ички ишлар вазири                                              Б. Матлюбов



Соғлиқни сақлаш вазири                                      Ф. Назиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 37-38-сон, 385-модда.