Ички ишлар вазирининг 01.11.2004 й. "Дипломатик корпус, халқаро нохукумат ҳамда маҳаллий нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалар вакилларини жазони ижро этиш тизими муассасаларига ташрифини ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.11.2004 й. 1425-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
20.11.2004 й.
N 1425
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
01.11.2004 й.
БУЙРУҒИ
Дипломатик корпус, халқаро нохукумат ҳамда маҳаллий
нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот
воситалар вакилларини жазони ижро этиш тизими
муассасаларига ташрифини ташкиллаштириш
тартиби тўғрисидаги йўриқномани
тасдиқлаш ҳақида
(2004 йил 30 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 12-3-54-сонли Тадбирлар режасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Дипломатик корпус, халқаро нохукумат ҳамда маҳаллий нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалар вакилларини жазони ижро этиш тизими муассасаларига ташрифини ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ички ишлар вазири З. Алматов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 47-сон, 487-модда.