Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 29.12.2011 й. 193-сон "Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.02.2012 й. 1182-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.02.2012 й.

N 1182-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

29.12.2011 й.

N 193


БУЙРУҒИ


Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари

ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган

шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2012 йил 1 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 409-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2002 йил 3 сентябрдаги 231-сон буйруғи (рўйхат рақами 1182, 2002 йил 24 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 20-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                         Б. Матлюбов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ИИВ тергов ҳибсхоналари

ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган

шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банддаги "муассаса бошлиғи бу ҳақида ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси (бундан кейин ЖИЭББ деб юритилади), Тиббиёт бошқармаси ва назорат этувчи прокурорга хабар беради" деган сўзлар "қамоқда сақлаш жойининг маъмурияти бу ҳақда ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига (бундан кейин ЖИЭББ деб юритилади), Тиббиёт бошқармасига, унинг яқин қариндошларига, қонуний вакилига, жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга ва прокурорга дарҳол хабар қилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 61, 62, 62 ва 63-бандлар тегишлича 61, 62, 62-1 ва 63-бандлар деб ҳисоблансин.


3. 249-банднинг "г" кичик бандидан "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига қарашли" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 366, 367, 368, 369, 367, 368, 369 ва 370-бандлар тегишлича 366, 367, 368, 369, 369-1, 369-2, 369-3 ва 370-бандлар деб ҳисоблансин.


5. 370-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"370. Қамоқда сақланаётган шахс қамоқда сақлаш жойларида тан жароҳатлари олганда қамоқда сақлаш жойларининг тиббий ходимлари томонидан ёрдам кўрсатилади ва кечиктирмасдан тиббий гувоҳлантириш ўтказилади. Тиббий гувоҳлантириш натижалари белгиланган тартибда қайд этилади ва жабрланувчига маълум қилинади. Тиббий гувоҳлантириш қамоқда сақлаш жойи бошлиғининг ёхуд жиноят ишини юритаётган мансабдор шахс ёки органнинг шахсий ташаббусига ёхуд унинг ҳимоячисининг илтимосига кўра чиқарилган қарори асосида давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббий муассасалари ходимлари томонидан амалга оширилади".


6. 446-банддаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигини тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК)" деган сўзлар "ТМЭК" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


7. 4-илованинг 2-банди олтинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8. 7-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ баён этилсин.


9. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

ИИВ тергов ҳибсхоналари ва жазони

ижро этиш муассасаларида сақланаётган

шахслар тиббий таъминоти бўйича қоидаларга

7-ИЛОВА



Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, сил, таносил

касалликлари билан оғриган беморларга махсус

даво муолажаларини ўтказиш ва сақлаш учун

мўлжалланган жазони ижро этиш

тизимидаги муассасаларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Касалликлар турлари


Тартиб тури


Муассасалар


Жойлашиш ҳудуди


1.

Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик

Ҳамма тури


УЯ-64/1

Боғзор қўрғони

Ҳамма тури


УЯ-64/21

Бекобод ш.

Умумий


УЯ-64/47

Қизил-тепа ш.

Умумий


УЯ-64/49

Қарши ш.

Умумий


УЯ-64/61

Қарши ш.

Қаттиқ


УЯ-64/6

Чирчиқ ш.

Қаттиқ


УЯ-64/45

Олмалиқ ш.

Қаттиқ


УЯ-64/46

Навоий ш.

Қаттиқ


УЯ-64/51

Косон ш.

Махсус


УЯ-64/25

Қоравулбозор ш.


УЯ-64/ЗТМ


Боғзор қўрғони

2.

Фаол сил

Ҳамма тури


УЯ-64/1

Боғзор қўрғони

Ҳамма тури


УЯ-64/21

Бекобод ш.

Ҳамма тури


УЯ-64/36

Навоий ш.

Ҳамма тури


УЯ-64/62

Когон ш.

Умумий


УЯ-64/71

Ёшлик қўрғони

Махсус


УЯ-64/25

Қоровулбозор ш.

3.

Таносил касалликлари

Ҳамма тури


УЯ-64/1

Боғзор қўрғони

Ҳамма тури


УЯ-64/21

Бекобод ш.

Умумий


УЯ-64/3

Товоқсой қўрғони

Умумий


УЯ-64/29

Навоий ш.

Умумий


УЯ-64/49

Қарши ш.

Қаттиқ


УЯ-64/33

Қарши ш.

Қаттиқ


УЯ-64/48

Зарафшон ш.

Махсус


УЯ-64/25

Қоравулбозор ш.


УЯ-64/ЗТМ


Боғзор қўрғони

          

Изоҳ: одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) билан касалланган маҳкумлар тартиб турига қараб, умумий асосда муассасаларда сақланади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 88-модда