Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2013 й. 128-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг "Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош шаҳри ва Хўжайли тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Тахиатош шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида"ги қарорларини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2013 й.

N 128




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

МАЖЛИСИ   ҚОНУНЧИЛИК   ПАЛАТАСИ

ВА    СЕНАТИНИНГ    "ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ  ТАХИАТОШ  ШАҲРИ

ВА     ХЎЖАЙЛИ     ТУМАНИ     ҲУДУДЛАРИНИ

БИРЛАШТИРИШ          ҲАМДА         ТАХИАТОШ

ШАҲРИНИ         ТУМАН        БЎЙСУНУВИДАГИ

ШАҲАРЛАР         ТУРКУМИГА         КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ  ҚАРОРЛАРИНИ  АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош шаҳри ва Хўжайли тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Тахиатош шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида" 2013 йил 29 январдаги 607-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош шаҳри ва Хўжайли тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Тахиатош шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида" 2013 йил 28 мартдаги СҚ-371-II-сонли қарорларининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош шаҳри ва Хўжайли тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Тахиатош шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда Республика комиссияси ташкил этилсин.


2. Республика комиссияси (А.И. Икрамов):

икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош шаҳри ва Хўжайли тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Тахиатош шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексининг ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминласин;

икки ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Хўжайли тумани давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган умумий сонини, тузилмаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондларини белгилашга доир ташкилий масалаларни ҳал этсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Хўжайли тумани бюджетининг ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 21 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош шаҳри Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарлар туркумидан туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тугатилиши ва улар сонининг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, зарурият бўлганда, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тадбирлари амалга оширилишини таъминласин;

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Хўжайли туманини янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


7. Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош шаҳри ва Хўжайли тумани ҳудудлари бирлаштирилиши ҳамда Тахиатош шаҳрининг туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан:

Тахиатош шаҳар ва Хўжайли тумани ички ишлар бўлимлари ходимларининг штатдаги сони, Хўжайли тумани ички ишлар бўлимига берилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида;

Тахиатош шаҳар ва Хўжайли туманида фаолият кўрсатаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идоралари уларга тартиб рақами берилган ҳолда ҳамда суд ижрочилари Тахиатош шаҳар ва Хўжайли туман бўлимлари ходимларининг штатдаги сони, суд ижрочилари Хўжайли туман бўлимига берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида сақлаб қолинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Тахиатош шаҳар ва Хўжайли тумани прокуратураси, шу жумладан, Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бўлимлари ходимларининг штатдаги сонини Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманининг тегишли бўлинмаларига бериш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) 1-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 14 майдаги

128-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Хўжайли тумани ҳокимлиги аппарати

ТУЗИЛМАСИ

  











ҲОКИМ



Ёрдамчи 1













































































Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

1

Ҳокимнинг биринчи ўринбосари - Тахиатош шаҳар ҳокими

1



Ҳокимнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари (иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият)

1


Ҳокимнинг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси

1

























































Бош мутахассис 1

Етакчи мутахассис 1

2

Бош мутахассис 1

Етакчи мутахассис 1

1-тоифали мутахассис 1

3



Бош мутахассис

1


Бош мутахассис

1










































































Ташкилий-назорат гуруҳи:

гуруҳ раҳбари 1

етакчи мутахассис 1

1-тоифали мутахассис 1

3
















































































































































































Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби

1

Юридик маслаҳатчи

1



Бухгалтерия

2


Иш юритиш бўлинмаси

1







          

Жами бошқарув ходимлари (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 21 та штат бирлиги.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 254-модда